Burun qiyshiqligi

Ruqayya29
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 07 авг 2019, 20:38

Burun qiyshiqligi

Пост Ruqayya29 » 15 окт 2019, 23:54

Assalomu alaykum hurmatli shifokor.
Mening savolim burun qiyshiqligi haqida. Mening burnim tug‘ma qiyshiq tug‘ilgan. 21 yoshimda aperatsiya qildik. Shunda burnimni 5mm yo 1sm chap tomonga surishgan va o‘rta teshikni kattalashtirishgan. Shundan keyin burnimdan havo oqimi, changlar kirib ketadigan bo‘lib qoldi. Lekin shifokorlar haliyam burnimni qiyshiq deyishadi. Bu bilinib turadi. Savolim burun qiyshiqligining insonga qanday zararlari bor. Menga ba‘zan havo yetmaydiganday tuyuladi.

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Burun qiyshiqligi

Пост Шифокор » 26 окт 2019, 20:52

Ва алайкум ассалом. Бурун қийшиқлиги , аниқроғи бурун тўсиғининг қийшиқлиги бу патологик ҳолат бўлиб, у етарлича аҳамиятни талаб қилади . У қуйидаги асоратларга олиб келиши мумкин :
1. Бурун орқали нормал нафас олишни бузилишини келтириб чиқаради .Бунда бурун йўлларига ҳаво етарли даражадаги ҳажмда келиб тушмайди.
2. Шиллиқ қаватнинг фаолиятини бузилиши . Ташқаридан кириб келган ҳаво тўлқинсимон тарзда бурун шиллиқ қаватига урилиши шиллиқ пардадаги киприкчаларнинг атрофияланиши ( йўқолилиши ) ва парданинг шишиши билан асоратланади . Шу тарзда ҳавони тозаланиши бузилади ва ишлаб чиқарилган шиллиқ қуриб ,қатқалоқ ҳосил бўлади . Шиллиқ қават зарарли микробларнинг негатив таьсирига учраб сурункали ринит касаллиги келиб чиқади .
3. Бузилган бурун орқали нафас олиш сабабли инсон оғзи орқали нафас олишга мажбур бўлади . Шунинг учун ўпкага илиқ эмас ,совуқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келади ( аслида бурун кприкчалари ҳавони илитиб ва намлаб берар эди ) . Вақт ўтиши билан аденоид пайдо бўлиш хавфи бор бу ҳолатда. Оғиз орқали нафас олиш яна ўткир респиратор касалликлар ( ОРЗ ) хавфини ҳам оширади .
4. Беихтиёрий патологик ўзгаришлар . Ҳаво оқимининг нотўғрилиги шиллиқ қаватдаги нерв охирларини таьсирлантиради .Бу эса беихтиёрий реакцияларга : халқум спазми ,йўтал ,аксириш , бош оғриқларига сабаб бўлади. Айрим аёлларда гормонал фон ҳам бузилиши мумкин.
5. Доимий отит ( қулоқ пардаларининг яллиғланиши ) ва Евстахиев трубасининг яллиғланиши. Сабаби бурун ушбу қўшни органлар билан бевосита боғлиқдир ва ундаги яллиғланиш ушбу органларга ҳам ўтади .
6. Синусит ,гайморит .
7. Узоқ вақт давомида бурун орқали нафас олишнинг қийинлашуви ўпка ва қоннинг кислород билан тўйинишини пасайтиради ,бу эса гипоксия ҳолатини чақиради . Гипоксия эса ўз навбатида бош оғриқларини ва асабийликни келтириб чиқаради.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон