Tomoq og'rishi

Nigora Juraeva
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 14 окт 2019, 22:44

Tomoq og'rishi

Пост Nigora Juraeva » 16 окт 2019, 10:24

Assalomu alaykum.Meni tomoq og'rig'i tez tez bezovta qiladi.Sovuq suv ichmiyman muzday yegulik yemiyman ammo cho'milganimdan keyin ko'pincha tomog'im og'rib qoladi.Bu vaziyatda qanday vositalarni tavsiya qilasiz ?

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Tomoq og'rishi

Пост Шифокор » 26 окт 2019, 18:57

Ва алайкум ассалом. Томоқ оғришининг тез-тез қайталаниши иммунитетингиз сустлигидан ёки бурун атрофидаги синусларда сурункали яллиғланиш ўчоқлари мавжудлигидан келиб чиқиши мумкин. Энг аввало мавсумга муносиб кийининг , иммунитетингизни рағбатлантиринг ,жисмоний тарбия билан шуғулланинг , кузги мавсумий мевалар ва сабзавотлар билан организмингизни тўйинтиринг ,стресс вазиятлардан ўзингизни узоқроқ тутинг ва ҳотиржам бўлинг . Булар иммун тизимнинг ишини мувофиқлаштириб турувчи олтин қоидалар. Бизнинг менталитетимизда бирон касалликни даволаш учун албатта дори ичиш шартдек янглиш тушунча шаклланиб қолган . Аслида жуда кўп касалликлар нотўғри турмуш тарзини олиб боришдан ва норационал овқатланишдан келиб чиқади. Шуларни ўрнига қўя олсак касалликлар келиб чиқиши салмоқли даражада камаяди.
Сизга тавсиям юқоридагиларга риоя қилинг ва ЛОР мутаҳассисига кўрининг ( бурунда полип ёки аденоид бўлса ёки бурун тўсиғида қийшиқлик бўлса ҳам томоқ тез-тез оғриши мумкин ! ). Наьматак дамламасини ( ўт-тош касаллигингиз ва буйрак -тош касаллигингиз бўлмаса ) ,асал ва қист ал хиндийни мунтазам истеьмол қилиб юринг .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон