Клексан мумкинми?

Нигора2113
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 16 окт 2019, 20:39

Клексан мумкинми?

Пост Нигора2113 » 18 окт 2019, 18:34

Ассалом алекум Одинахон опа.Клексан укол бор таркибида чучкага оид нарса борикан,бу укол асосан хомиладор найти клинади кон суюлтирадиган укол шу мумкинми? Кейин аналоглари бор фраксипарин фленокс буларни таркибини билолмадим

Шифокор
Постлар: 488
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Клексан мумкинми?

Пост Шифокор » 26 окт 2019, 18:37

Ва алайкум ассалом . Дарҳақиқат ,Клексан иньекцияси чўчқанинг ичаги ички шиллиқ қаватидан ажратиб олинган маҳсулотдан , эноксипарин дори субстратидан иборат . У фақат ҳомиладорлардагина қўлланилмайди , бошқа қон ивиш вақти чўзилиши билан кечувчи касалликларда ҳам қўлланилади. Масалан гипертония касаллиги , юрак етишмовчилиги , юрак ишемик касаллигида ва ҳ.к. Таркиби ҳалол бўлган аналогларини ишлатишингиз ҳам мумкин ,аммо уларнинг кучи сустроқ , Кардиомагнил, Тромбо Асс ,Тромбопол ,Курантил . Фраксипарин ва Фленокс ҳақида тўлиқ маьлумот олиш учун дори қутисидаги ишлаб чиқарувчи ташкилотни манзилига ( Е.mail орқали ) мурожаат қилишингиз мумкин.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон