Ажримда мол мулк

Rayyona
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 03 Июл 2018, 13:27

Ажримда мол мулк

Пост Rayyona » 28 окт 2018, 11:42

Ассалому алекум.Сизлардан хаётимдаги холат юзасидан маслахат сурамокчиман.Оилавий можароларни яхшиликча хал килиб булмагандан кейин иш ажримгача етиб борди.Аввалига эрим утирган уйимиздан хайдаб чикармокчи булди,Нима эмиш сан уйда утиргансан ишлаб пул топиб 1сум кушмагансан,хисса кушмагансан хечнарса ололмисан деб,вахоланки эрим ишлашимга доим Карши булган,жанжал килавергач умуман ишламасдан уйда утирганман.Уйдан чикаролмагач эндиликда мана шу домни санга бераман,лекин бошка нарсамга даъво килмесан дейишга утди.Эримни номида 3та дом машина бор шуларни булинишидан куркяпти.Аввалига ярашиб яхши яшаб кетишга харакат килдим,лекин куп хакорат,тахкирлашлар,тухмат курганимдан кейин асаб касал булдим,соглигимдан айрилдим.Мани уй жойи кизиктирмасди,2та болам учун яшамокчийдим,лекин манга килган шунча ишларидан кейин хамма мол мулкини адвокат оркали тенг иккига булдиришга карор килдим.Эрими Худоси мол мулки экан.Карорими эшитгач Яна бирга яшашашга кундирмокчи бб келяпти,Факат Мол Мулки учун!Кунмаганимдан кейин санга шу домни бераман бошка нарса даъво килмесан деяпти.Сиздан сурамокчи булганим шуки,шу холатда Ман уйни олмасдан номидаги нарсаларни адвокат оркали иккига булдиришга Хаким борми.Болалар буйига етиб колди,уларниям келажаги ун бирор иш бошлашим керак,рузгор ун,укитишим керак,эрими бу нарсала кизиктирмеди, Уни бошка яширин никохи бор,шунинг учунам болаларими келажаги ун шу холатда шундай йул тутсам буладими.Маслахатингиз учун олдиндан Рахмат.Оллох Рози булсин.

Ҳуқуқшунос
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 25 окт 2018, 07:03

Жавоб: Ажримда мол мулк

Пост Ҳуқуқшунос » 07 ноя 2018, 10:29

Ва алайкум ассалом! Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирилган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Эр ва хотин ўртасида ўзаро келишувга асосан умумий мол-мулкни бўлишиб олишлари мумкин. Бундай ҳолатларда нотариал тартибда тасдиқланиш мумкин.
Низо туғилган ҳолларда эр хотин ўртасидаги умумий мол-мулкларни бўлиш ва мол-мулкдаги улишни аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.


«Ҳуқуқшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон