Ногиронликка доир

Дилдора Иброҳим қизи
Постлар: 12
Рўйҳатдан ўтган: 16 Июн 2017, 10:48

Ногиронликка доир

Пост Дилдора Иброҳим қизи » 28 дек 2018, 14:52

Ассалому алайкум! Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда бир масалага ойдинлик киритишингизни илтимос қиламан.
Мени кенжа ўғлим 2001 йил 10-сентябрда «Туғма гипотериоз» ташхиси билан туғилган. 3,5 ойлигидан бошлаб Л-тироксин 100 таблеткасини ичишни бошлаган ҳозир ҳам ичади. Йодид препарати қўшимча сифатида берилади.
Яна қўшимча «Даун, олигофрения ( имбициллик даражаси)» билан ҳозирда 2 - гуруҳ ногиронлиги билан нафақада. Интернатда 9- синфда ўқийди. Умуман санашни, кун, рангларни билмайди. 2 - гуруҳ ногиронларига давлат томонидан қандай енгилликлар бор?
Куни кеча туманимизда (Наманган вил. Тўрақўрғон туманиданман) ногирон, кам таъминланганларга кредитга кўп қаватли уй берилди. Олдиндан тўловсиз биз ҳам олсак бўладими десам, фақат 1 - гуруҳ ногиронларига дейишди.
Ҳокимиятга чиқмадим, олдин бизга қандай енгиллик борлигини билиб кейин астойдил суриштирай дегандим.
Олдиндан раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ

«Ҳуқуқшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Nuriya va 1 меҳмон