Номаҳрам билан суҳбат

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Номаҳрам билан суҳбат

Пост Савол » 09 март 2017, 15:32

Ассаламу алайкум! Турмуш ўртоғим интернетдан уяли алоқа орқали қизлар билан гаплашиб, учрашишгача борибди. Авваллари жуда қийналардим, урушардим. Аллоҳдан унга ҳидоят, ўзимга сабр сўрайман. Фарзандларим билан кўнгил кўтарилади. Номаҳрам билан гаплашиш ҳаромлигини билиб ҳам қилаверса нима бўлади? Аллоҳ сабр берса фарзандларим учун яшайман Ин ша Аллоҳ. Шундай қилсам тўғри бўладими? Аллоҳ Қуръони Каримнинг Нур сурасида «Пок мўминалар пок мўминлар учун» деган. Ёки бошқа маънода нозил бўлганми? Агар эр бошқа билан бўлса,” хотини унга ҳаром бўлади ёки талоқ тушади” деганини эшитгандим, шу тўғрими? Аллоҳ таоло ажрингизни берсин. Жавоб учун аввалдан раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3382
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Re: Номаҳрам билан суҳбат

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 15:32

Ва алайкум ассалом. Эркак киши ўз қилмишлари учун ўзи жавоб беради. Аллоҳдан яхшиликни умид қилиш лозим. Сабр ҳамда дуо қилиш керак. Эрингизга насиҳат қилинг, уни тақвога унданг. «Агар эр бошқа билан бўлса, хотини унга ҳаром бўлади ёки талоқ тушади», деган гап нотўғри. Валлоҳу аълам.


«Никоҳ (Оила)»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон