Ҳукм сўраб

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Ҳукм сўраб

Пост Савол » 09 март 2017, 16:14

Тишларимнинг ораси очиқлиги сабабли сим тортирган эдим. Тишларимга сим қўйилишидан олдин ғусл қилиб, кейин бордим. Аммо кейинчалик бир муаммо жуда мени ўйлантириб қўйди. Мен тишларимдаги симларни тортириш учун ҳар ҳафта бораман. Нопок пайтимда ҳам борганман. Агар тишларимнинг ораси нопок ҳолимда ёпилиб қолса нима бўлади? Пок бўлганимдан кейинги ғуслим қабул бўладими? Симни олдиришимга тўғри келмайдими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3382
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ҳукм сўраб

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 16:15

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Тишингизнинг орасига ғусл ва таҳоратда оғиз чайганда кирган сув покланишга кифоя. Бунинг учун даволаниш олдидан ғусл шарт эмас. Валлоҳу аълам.


«Фиқҳ»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон