Ёлғон ҳақида

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Ёлғон ҳақида

Пост Савол » 06 март 2017, 23:00

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Қуйидаги саволни кўнглимни нотинч қилгани учун бераяпман. Ёлғонни жуда ёмон кўраман. Тахминан келин бўлиб тушганимдан бери бунга кўп гувоҳ бўламан. Қайнона ва қайнотам охирги вақтларда ўзларини жуда кўп «КАСАЛМАН» дейдиган бўлиб қолишди. Шундай бўлса ҳам эътиборга олмай, улар учун керакли ёрдам кўрсатиб, кўнгилларини олишга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин қайнонам «КАСАЛМАН» деб туриб, меҳмонга кетиб қолаверадилар. Уларга ҳақиқатни айтсам “ҳафа бўлиб қолишади” деб айтмайман. Аллоҳ йўл кўрсатар дейман. Нима қилсам тўғри бўлади?! Чунки ҳаста эмасликлари билиниб туради. Жавобингиз учун раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ёлғон ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 март 2017, 23:00

Ва алайкум ассалом. Аввало яхши гумонда бўлайлик. Инсон улуғ ёшда ўзини кексалик туфайли яхши ҳис қилмайди, ўзини ҳаста деб ўйлайди. Кўпчилик ёши улуғларга шунақа касалман дейиш одат бўлиб қолади. Аллоҳ таолодан дуо қилганларингизда инсоф сўранг. Валлоҳу аълам.


«Муомалот»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар