Поклик

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Поклик

Пост Савол » 24 апр 2017, 12:25

Ассалому алайкум! 2-3 ёшгача бўлган бола гиламга сийиб қўйса ҳар гал гиламни олиб ювишнинг иложи бўлмай ўша жойни нам латтада артиб қўйса бўлаверадими? Кейинчалик бу жой намоз ўқишга жоизми? Агарда гўдак бирор жойга ёзилсаю бу ер қуриб қолса, бу ерни нам оёқ билан босганда таҳорат кетадими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Поклик

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 24 апр 2017, 12:25

Ва алайкум ассалом!
Гиламга нажосат текканида устидан бир кеча сув оқизилади, дейилган фиқҳ китобларида. Латта билан артилса, у ерда намоз ўқиб бўлмайди. Нам оёқ билан босганда таҳорат кетмайди, аммо ўша оёқнинг сийдик босган қисмини ювилади. Валлоҳу аълам!


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 13 меҳмонлар