Аёлларда келадиган суюқлик

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Аёлларда келадиган суюқлик

Пост Савол » 14 март 2017, 13:00

Ассалому алайкум, Одина опа! Бир саволим бор эди. Савол ва жавоб қисмидан топа олмадим. «Ислом.уз» да савол-жавоб қисмида баъзи жавобларда менинг ҳолатимни узрли дейилган бўлса, «Кифоя» китобида менинг ҳолатимни узрли эмас, деб ёзилган. Ёки мен шунақа тушундим. Шунга ҳолатимни ойдинлатиб берсангиз, илтимос. Саволимда хато бўлса, олдиндан узр сўрайман. Аёлларнинг ўзимизда «выделения» деган касалликлари бор. Менда ҳам шу касаллик бор. Ҳозиргача ўзимни узрли ҳисоблаб, ҳар бир намозга янги таҳорат қилиб ўқирдим. Лекин «Кифоя» китобида агар 10 дақиқа таҳоратда тура олса, у киши узрли эмас, деб ёзилибди. Мен баъзида 10 дақиқа ёки ундан кўпроқ таҳорат билан тура оламан. Лекин ҳар бир намоз вақтида камида бир марта суюқлик келиб қолади. Масалан кеча Хуфтон намозининг фарзини ўқиб бўлиб қараганимда, келиб қолганди. Илтимос, менинг ҳолатимни узрлими ёки йўқми, айтсангиз.
Агар узрли ҳисобланмасам, нафл намозлари ўқишда ва Қуръон ўқишда ҳар доим ўзимни текшириб кўриб, керак бўлса таҳорат қилишим керакми? Мисол учун Қуръон ўқиётганимда келиб қолса, келгани билинмайди, шунда гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Минг бор узр, ҳолатимни қисқа баён эта олмадим. Хатоларим учун узр.

«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар