Ҳомиладорлик даври

Muslimka
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 23 дек 2017, 02:48

Ҳомиладорлик даври

Пост Muslimka » 28 дек 2017, 12:24

Ассалому алайкум!
Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин!
Мен ҳозир ҳомиладорлик даврининг иккинчи 3 ойлик босқичидаман Иншааллоҳ. Ҳомиладорлик давримни фарзандим ва ўзим учун иложи борича ҳар тарафлама фойдали, хайрли, гўзал ўтказишни ният қилиб шуни ҳаракатидаман, аммо бу борада мутаҳассис маслаҳати керак, яъни динимиз исломни ҳам чуқур биладиган мутахассис. Шу мақсадда сизга мутожаат қиляпман, ҳомиладорлик даврини аёл фарзанди ва ўзи учун фойдали, гўзал ва хайрли ўтказиши учун кўрсатма ва тавсияларингизни берсангиз. Жавобингиз учун ташаккур.

Руҳшунос
Постлар: 234
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ҳомиладорлик даври

Пост Руҳшунос » 12 ян 2018, 06:58

Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорлик даври аёл киши учун энг бахтли онлардир. Бу вақтда бўлажак она ўта хотиржам бўлиб, қулоғини , кўзини, тилини эҳтиёт қилиши даркор. Яъни, номаъқул, хафа қилувчи, кайфиятга ёмон таъсир қилувчи хабарлардан қулоқ ва кўзини сақлаши, ножўя, ҳунук гапларни гапиришдан тилини эҳтиётламоғи зарур. Кўпроқ чиройли манзараларга, ўзига яқин гўзал инсонларга тикилмоғи, Қуръон оятларини хар доим тингламоғи, яхши хаёлларни қилмоғи керак. Фойдалироқ нарсаларни кўпроқ тановул қилмоғи, яъни қуруқ ва хўл мева, сабзавотлардан салатлар, оқсили кўп бўлган нарсаларни ейиши керак. Хамда еган ичганидан 60% пиширилган ва 40% хом (салат ва кўкат, мевалар) бўлса айни муддао. Хомиладорлик вақтида ҳеч қачон “тунец” номли балиқни ейиш мумкин эмас. Сабаби, бу балиқнинг таркибида симоб мавжуд бўлиб, боланинг бош миясини ривожига салбий таъсир қилади. Хар куни тоза ҳавода 1-1,5 соат пиёда юришни одат қилиши ўта муҳимдир. Вақтлик уйғониб, тахминан кечқурун соат ўнларда ухлаш керак. Бу даврда хаммага юмшоқ ва хушфеъл бўлиб, ибодат ва зикрларга, дуога кўпроқ вақт ажратилиши, китоблардан эса ҳадис китобларидан ўқиб турилиши болага ижобий таъсир қилади. Валлоҳу аълам!

Muslimka
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 23 дек 2017, 02:48

Жавоб: Ҳомиладорлик даври

Пост Muslimka » 15 ян 2018, 12:21

Жавобингиз, ажратган вақтингиз учун миннатдорман. Жавоб берганингиз сабабидан ўзгача хурсанд бўлдим. Аллоҳ Ўзи шундай хайрли ишларингизга янада зиёда ажр мукофотлар берсин!

Руҳшунос
Постлар: 234
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ҳомиладорлик даври

Пост Руҳшунос » 18 ян 2018, 14:35

Омийн! Ташаккур, саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон