Фарзандим ҳақида

Rano Alixanova
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 01 окт 2017, 17:59

Фарзандим ҳақида

Пост Rano Alixanova » 02 окт 2017, 10:01

Ассалому алайкум. Саволим ўғлим ҳақида, у 3 ёшда, тенгқурларига нисбатан анча ақлли, зийрак бола. Ўғлим икки ёшлигида қиз фарзанд кўрганимиз сабабли уни хусусий боғчалардан бирига бергандик, у рус боғча эди, ўғлим анча нарсаларни ўрганиб, билимли бўлаётган эди. Яқинда уни маҳалламиздаги оддий боғчага ўтказишди. Турмуш ўртоғим бола қийинчилик кўриши керак дейдилар. Аввалги боғчасида ҳам ҳеч ким уни эркалатиб кўнглига қарамас эди, фақат озода, овқатлари яхши, билимга қаттиқ аҳамият беришадиган эди. Сиздан сўрамоқчи бўлганим шуки, бола ҳеч нарса ўрганмасдан шунчаки вақтини ўтказиб ўша боғчага бориб келиши тўғрими? Ўзи тўполон қилмайди, бошқа болаларни калтакланишини кўриб, кун бўйи боғча опасини бақириб уришишини эшитиб катта бўлиши тўғрими? Шу қийинчиликка кирадими? Қайси ҳолатда у давлатга, ота-онасига кўпроқ фойда келтирадиган бўлади?

Руҳшунос
Постлар: 234
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост Руҳшунос » 31 окт 2017, 05:04

Ва алайкум ассалом! Болаларнинг тарбиясига, уларнинг машғулотига жуда қаттиқ эътибор бериш зарур. Кичиклигидан кун тартиб, дарсларга, ҳаттоки еяётган нарсаларига ўргатилса, кўпинча шу йўналишда давом этади. Мисол учун, кичиклигида балиқ едириб ўргатилмаса, катта бўлганида ҳам балиқ ейишни ёмон кўрадиган бўлиб қолади. Агар ҳозирданоқ масалан, рус, инглиз, араб тилларига ўргатилиб борилса, катта бўлганида дарсларга кўп вақт ажратадиган, масъулиятли, бемаъниликларга вақти қолмайдиган бўлади. Фақат бу ишлар орасида овқатланиши ва дам олиши ўта тартибли даражада бўлиши керак. Айниқса, ўғил бола қийинчиликлар орқали пишиб, хақиқий чин эркакка айланади. Қиз болани эса қийинчиликлардан, оғир мехнатдан асраб, уй юмушларига, тикиш, тўқиш ва бошқалар ўргатилса латофатли уй бекаси, онгли она бўлишга “пойдевор” ясалади. Болажонларга бақириб, қўпол муомала қилиб тарбияласа, ундай бола ҳаётида ўзига бўлган ишончини йўқотиб қўйиши мумкин. Катта бўлганида, бирон қийинчиликка учраса, эсанкираб қолишига, ўзини эплолмай, осонликча таслим бўладиган бўлиб қолишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун боғчаги тарбиячиларни танлашда адашмаслик ва оилада қўпол муомаладан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам!

11111111111
Постлар: 15
Рўйҳатдан ўтган: 20 март 2018, 19:17

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост 11111111111 » 16 апр 2018, 20:40

Ассалому алайкум. 7 ёшли ўғлим баъзи бир сабабларга кўра 2 синфни битиряпти. 6 ёшга тўлишга улгурмагани ва мактабга тайёргарчиликсиз чиққани сабабли мактаб программаларини ўзлаштира олмаяпти. Ўзи жуда ҳам ўйинқароқ шўх бола. Ўқитувчисининг гапига қараганда ёшига нисбатан ёш болага ўхшайди. Қаерда хато қилганимни чуниб турибман, аммо уни қандай тузатишни билмаяпман. Мактабдигилар: "Дарсдан ташқари болани ўзи билан алоҳида шуғулланадиган репититор ёлланг, болани синфда қолдиришни ўйламанг", дейишди. Уйимдигилар бўлса: "Бу бола 2-синфни эплолмай орқада қолиб кетганку, 3-синфни қандай ўқийди? Ундан кўра синфдан қолдир, яхшироқ ўқиши учун. Мактабдагилар ўз тинчи учун болани синфдан қолдиришмайди", деб қўйишмаяпти. Қандай қилиб шу хатони тузатса бўларкин?

Руҳшунос
Постлар: 234
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост Руҳшунос » 13 май 2018, 23:40

Ва алайкум ассалом! Хозирги вақтда фарзандингизга репетитор ёллаб, билимини унинг тенгқурларига етказиб олиш зарур. Синфдан синфга қолдирманг. Чунки, бундай иш боланинг асаб тизимига қаттиқ таъсир кўрсатиб, келажакда, унда ўзига бўлган ишончини пайдо бўлишига тўсқинлик қилувчи сабаб бўлиб қолади. “Мен бошқачаман, фалончи ақлли, менинг ақлим заиф, фалон-фалон ишларни қилишга мен қодирмасман, уларга ярашади” каби асли пуч, аммо яшаш-туришига кучли зарба берувчи ҳаёллар оғушига кириб қолади. Шунчаки кун тартибини кучли контрол қилинг. Яъни, ўз вақтида ярим ёки бир соатлик дарс, вақтида ўйин, вақтида жисмоний тарбия ва ўз вақтида таомланиш ҳамда кечки тўққизда уйқуга кетиш ва албатта 8-9 соатлик уйқу бўлиши каби ишлар. Таомланишига катта эътибор беринг. Кўпроқ мева ва сабзавотлар, қайнатилган тухум, димланган гўштлик таом, ёнғоқ ва қуруқ мевалар беринг. Сунъий ширинликларни камайтириб, кейинчалик уларни буткул йўқотиш керак. Бундай болага алоҳида эътибор, кун тартиб зарур. Айниқса ота-онасининг меҳри талаб қилинади. Болага яхши, мулойим муносабатда бўлиб, куч берувчи, рағбатлантирувчи сўзларни гапириб туриш керак. Валлоҳу аълам!

11111111111
Постлар: 15
Рўйҳатдан ўтган: 20 март 2018, 19:17

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост 11111111111 » 15 май 2018, 12:14

Катта раҳмат, Аллоҳ силадан рози бўлсин. Кўнглимни кўтардиз.

Руҳшунос
Постлар: 234
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост Руҳшунос » 15 май 2018, 15:08

Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар