Ажримда мол мулк

Rayyona
Постлар: 6
Рўйҳатдан ўтган: 03 Июл 2018, 13:27

Ажримда мол мулк

Пост Rayyona » 28 окт 2018, 11:42

Ассалому алайкум! Сизлардан ҳаётимдаги ҳолат юзасидан маслаҳат сўрамоқчиман. Оилавий можароларни яхшиликча ҳал қилиб бўлмагандан кейин иш ажримгача етиб борди. Аввалига эрим ўтирган уйимдан ишлаб пул топиб бу уйга қўшмаганим учун ҳайдаб чиқармоқчи бўлди. Чиқаролмагач, домни менга бериб бошқа нарсаларга даво қилмаслигимни сўради. Эримни номида 3 та уй, машина бор. Шуларни бўлинишидан қўрқяпти. Сиздан сўрамоқчи бўлганим суд орқали эримнинг мол мулкини иккига бўлинишини талаб қилсам бўладими? Болаларнинг бўйига етиб қолди,уларни келажаги учун бирор иш бошлашим керак,рўзғор, ўқитишим керак, эримни бу нарсалар қизиқтирмайди, уни бошқа яширин никоҳи бор,шунинг учун ҳам болаларимнинг келажаги учун шундай йўл тутсам бўладими?

Ҳуқуқшунос
Постлар: 12
Рўйҳатдан ўтган: 25 окт 2018, 07:03

Жавоб: Ажримда мол мулк

Пост Ҳуқуқшунос » 07 ноя 2018, 10:29

Ва алайкум ассалом! Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирилган мол-мулклари уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.
Эр ва хотин ўртасида ўзаро келишувга асосан умумий мол-мулкни бўлишиб олишлари мумкин. Бундай ҳолатларда нотариал тартибда тасдиқланиш мумкин.
Низо туғилган ҳолларда эр хотин ўртасидаги умумий мол-мулкларни бўлиш ва мол-мулкдаги улишни аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.


«Ҳуқуқшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар