Ўзимни қандай тутай?

Ummu Solihabonu
Постлар: 19
Рўйҳатдан ўтган: 20 апр 2018, 15:32

Ўзимни қандай тутай?

Пост Ummu Solihabonu » 29 ян 2019, 20:56

Мен яқиндагина бошимга тушган туҳмат балоси ҳақида сизга савол ёллаб пурмаъно жавобингиздан конглим анча ёришганди. Аммо бу вазият менинг иштирокимсиз ҳам жуда зиддиятли тус олмоқда. Овсиним менга нисбатан бўҳтон ва гумонларини нафақат ёнимиздагиларга, балки бутун эримнинг қариндошлари қаерда яшаса ҳамма ҳаммасига айтиб чиқибди. Кун бойи икки болам билан овораман, Аллоҳ қодир қилганча ибодатдаман, алҳамдулиллаҳ. Демоқчиманки, шу сайтдан бошқа эримнинг қариндошларидан бирортасига дарди ҳол қилмадим. Аммо мени қаттиқ ташвишга солаётгани яқинда жуда катта тўй маросими бўлади, ҳамма қатори биз ҳам борамиз албатта. Телефон мулоқатиданоқ буларнинг муомалаларини кўриб турибман, ўзимдан эмас турмуш ўртоғимдан ҳавотирдаман, уларни ўртага олиб менга уйланганига обдон пушаймон қилдиришмоқчи. Нима қилай, маслаҳат беринг, ҳар бирига ўзимни оқлаб чиқайми ё ҳаммасига бирдай бепарво бўлайми? Бу жудаям оғир ҳолат, ҳеч кимга раво кўрмасдим бу синовни…

Руҳшунос
Постлар: 364
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ўзимни қандай тутай?

Пост Руҳшунос » 12 фе 2019, 11:37

Бошингизга тушган бу вазият ўта мушкул иш. Аммо, бу мауммони чиройли ҳал қила олишингиз, қанча гуноҳларингизга каффорат ва савоб олишингиз учун катта имкониятдир. Уларнинг ҳар бири билан тўй олдидан алоҳида гаплашиб, иложи бўлса кичик бир совға улашиб, муносабатингизни яхшилаб олишингиз, сиз ва турмуш ўртоғингиз учун “Раҳмат” эшиклари очилишига сабаб бўлар эди. Турмуш ўртоғингиз сиз туфайли ҳар кимдан дакки эшитавериши яхшиликка олиб келмайди. Агар у инсон кучли инсон бўлса яхши, сабр қилиб, бу ҳолатда ютиб чиқар. Агар бу муаммога бироз енгил қараб қолса, у ҳолда оқибати нима бўлади, бу қоронғу. Шунинг учун ўзингизнинг ва турмуш ўртоғингизнинг тинчи учун юқоридаги ишларни қилиб олишингиз яхшидир. Фақат чиройли ҳол-аҳвол сўраб, бирон ширинлик олиб бориб, йўқлаш баҳонасида ярашиб олишингиз мумкин. Аммо, яна бир бор қайтараман, ҳар бириникига алоҳида борганингиз маъқул. Эски гапларни гапирмай, табассум ила, яхши сифатларини гапириб, кўнглини олинг. Тўй ўтгач, ўта яқин муносабат қилишдан, ҳар хил гапларни гапириб қўйишдан эҳтиёт бўлинг. Шунчаки, байрамларда ширинлик олиб бориб, йўқлаб қўйсангиз, ҳозирча шу иш яхшидир. Вақт ўтиб, бу воқеалар ҳам унутилиб кетади. Валлоҳу аълам.

Ummu Solihabonu
Постлар: 19
Рўйҳатдан ўтган: 20 апр 2018, 15:32

Жавоб: Ўзимни қандай тутай?

Пост Ummu Solihabonu » 12 фе 2019, 16:26

Раҳмат опажон, ҳаракат қилиб кўрайчи. Умидим Аллоҳдан!

Руҳшунос
Постлар: 364
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ўзимни қандай тутай?

Пост Руҳшунос » 23 март 2019, 23:48

Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон