Фарзандимга тўғри тушунтира олдимми?

Окила
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 06 апр 2019, 22:18

Фарзандимга тўғри тушунтира олдимми?

Пост Окила » 11 май 2019, 11:20

Ассалому алайкум, ҳурматли динимиз йўлида беминнат хизмат қилаётган муслима опаларим! Саволим шундан иборатки, Аллоҳга шукр, бир фарзандим бор, ёши 12 да. Опам ўғлимга эски компьютерни ҳадя қилганди. Эски бўлгани учун у тез бузилиб қолди. Шунда ўғлим кўзлари ёшга тўлиб: “Мен нега шунчалик омадсизман, шуни ҳам эплаб ишлата олмадим?!” деди. Бошқа куни дўстларининг ёлғончилиги, бевафолигидан хафа бўлиб йиғлади. Бу гапларига “Нега, ўғлим?! Сен энг омадли йигитсан! Чунки сенинг меҳрибон онанг, сени яхши кўрадиган даданг бор. Кўзинг кўради, қулоғинг эшитади, соғломсан! Бу нарсалар йиғлашингга арзимайди”, деб жавоб бердим. Нима деб ўйлайсиз, тўғри гапирдимми? Ўғлим ёлғиз бўлгани учун йиғлоқироқ. Кўчада эмас, менга шунақа қилади. Бу нормал ҳолатми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 399
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандимга тўғри тушунтира олдимми?

Пост Руҳшунос » 21 май 2019, 16:34

Ва алайкум ассалом. Гапларингиз тўғри. Аммо болани ўзининг мустақил фикри йўқдек. Бунга сабаб эса катталар у учун ҳамма нарсани ҳал қилишлари, унинг ўз фикри инобатга олинмаслигидир ва бунинг оқибатида эса бола йиғлоқироқ бўлиб қолган. Болага унинг қарорлари инобатга олинмаслиги, унинг устидан ҳукмронлар борлиги уни ранжитади, алам қилади ва эзади. Шу сабабли ҳам бола компьютерга боғлана бориб, бузилганида эса ўзини эркин тутувчи унинг шахсий объекти йўқлиги кучли алам қилган. Энди оилада бирон иш қилинса, ўғлингизга “Сен нима деб ўйлайсан, сенинг бу ҳақда фикринг қандай?” деб савол бериб туриш мақсадга мувофиқдир. Кийим танлаш ҳуқуқига эга бўлиши, ўз вақтини режалаштиришда, касб танлашда, илм ўқишда ва бошқаларда мустақил фикри бўлиши керак. Ота-она болага бундай ёшда дўст бўлиб, уни фақат йўналтирувчи бўлиб туриши, маслаҳатчиси, насиҳат қилиб турувчи инсон бўлиши яхши, зинҳор унга фақат буйруқ берувчи, бақириб қўполлик қилувчи шахс бўлиши керак эмас. Ўғил бола қанча кўп меҳнат қилса, машаққат чекса, шунча забардаст, кучли эркак бўла бошлайди. Лекин шу қийинчиликлар вақтида ота-она меҳр бера олиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Окила
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 06 апр 2019, 22:18

Жавоб: Фарзандимга тўғри тушунтира олдимми?

Пост Окила » 22 май 2019, 11:51

Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.

Руҳшунос
Постлар: 399
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандимга тўғри тушунтира олдимми?

Пост Руҳшунос » 21 Июн 2019, 23:49

Саломат бўлинг.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон