Менинг онам билан муносабатларимиз

Aminaxon
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 28 март 2019, 19:54

Менинг онам билан муносабатларимиз

Пост Aminaxon » 30 март 2019, 19:47

Ассалому алайкум! Мени анчадан бери бир муаммо қийнаб келяпти. Оилада 3 нафар қиз фарзандмиз. 12 ёшимда онам бошқа инсонга кўнгил қўйиб, бизларни дадамга ташлаб, хорижга кетдилар. 16 ёшда эканимда онам қайтиб келиб, бизни соғинганларини, олиб кетмоқчиликларини айтдилар. Мен ва сингилларим онам билан кетдик. Уйимиз йўқ эди, роса қийналдик. 17 ёшимда хорижга кетиб, онам билан ишлашга мажбур бўлдим. У ерда 2 йил ишладик ва уй олдик. Мен турмушга чиқдим. Сингилларим мен ва хўжайиним қарамоғида қолди. Турмуш ўртоғим сингилларимни ўқишга киргиздилар. Ўз акалари сингари муносабатда бўлдилар. Афсуслар бўлсинки, иккинчи синглим ойимнинг изларидан кетиб, бир йигит билан севишиб, уйдан қочиб кетди. Хўжайиним яхши бола эмас у, деб тушунтирдилар, аммо синглим тушунишни хоҳламади. Орада анчагина жанжаллар бўлди, шундан кейин хўжайиним синглим билан алоқамни узишимни айтдилар ва мен шундай қилдим. Онам келиб, синглимнинг тўйини қилдилар. Биз қатнашмадик тўйга, бормаганимиз учун ойим қариндошларга хўжайиним билан менинг устимдан ҳар хил туҳмат гапларни гапирибдилар. Хўжайиним қаттиқ ранжидилар. Яқинда онамга кимдир ҳақоратли хабар юборибди. Ойим яна биздан кўряптилар. Аллоҳ гувоҳ, биз ҳеч кимга ойимни ёмонлаб гапирмадик. Маслаҳатингиз керак менга, қаттиқ гапирай, десам, онам – ахир бегона эмас! Биз онамга қарши ҳеч қандай ҳаракат қилмасак ҳам, онам бизга ёмонлик қилишдан тўхтамаяптилар. Маслаҳат беринг, қандай йўл тутайлик?

Руҳшунос
Постлар: 352
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Менинг онам билан муносабатларимиз

Пост Руҳшунос » 11 май 2019, 15:17

Ваалайкум ассалом. Аллоҳ сизни ва турмуш ўртоғингизни қилган яхши амалларингиз, силаи раҳмингиз учун ажр-мукофотлари билан мукофотласин. Сизларга сабр ато этсин. Ота-оналаримизни, улар қандай бўлишларидан қатъи назар, Яратган бизга ҳавола этибдими, бу улуғ неъмат эканини унутмаслигимиз керак. Биргина бола она қорнида тўққиз ой сақланганининг ўзи – адо этиш қанчалик мушкул ва анча-мунча ғайрат талаб этадиган ҳолат. Онанинг чақалоқ, гўдак фарзандини катта қилгунича қилган меҳнатини-ку ўзингиз яхши биласиз, чунки сизнинг ҳам фарзандларингиз бор. Кейинги қилган хатолари учун ўзи жавоб беради. Сиз фақат чиройли сабр қилиб, онангизнинг кўнглини оғритиб қўймасангиз, ранжитмасангиз бўлгани. Майли, нималар деб туҳмат қилишидан қатъи назар, сабр қилиб тураверинг. Аксинча, у кишига бирон совға улашиб туринг. Онангизга яқинларининг эътибори етишмайди. Баъзи инсонлар эътиборга муҳтожлиги сабабли (дилини оғритиб бўлса ҳам) ҳар хил кўнгилни хира қиладиган ишларни қилиб қўядилар-да, бироз вақт ўтгач, айбларини тушунадилар, аммо айбини ювиш ўрнига яна кетма-кет хатоларни қилиб қўяверадилар. Аслида бундай инсонларнинг дардини эшитсангиз, қалбига қулоқ солсангиз, жуда бахтсиз эканини тушунасиз. Уларни тушуниш қийин, лекин кўнглининг тубида улар ёмон инсонлар эмас. Шунчаки бахтсиз инсон. Шунинг учун онангиздан хафа бўлмай, уни тушунишга ҳаракат қилинг. Сабр қилинг. Валлоҳу аълам!

Aminaxon
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 28 март 2019, 19:54

Жавоб: Менинг онам билан муносабатларимиз

Пост Aminaxon » 29 Июн 2019, 05:33

Жавобингиз учун Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Ҳақиқаттан ҳам онам бахтсизлар, гоҳида максадлари нима эканини ўзлари ҳам тушунмайдилар. Аллоҳимдан чиройли сабр сўрайман. Аллоҳ ишларингизда муваффаққият берсин, раҳмат.

Руҳшунос
Постлар: 352
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Менинг онам билан муносабатларимиз

Пост Руҳшунос » 25 Июл 2019, 11:32

Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон