Revmatizm

Nigor0701
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 03 май 2019, 12:03

Revmatizm

Пост Nigor0701 » 14 май 2019, 17:07

Assalomu alaykum.Onamda revmatizm bor ekan revmaprobada RF + chiqqan revmatolog esa bu yoshda davolashni iloji yo'q deb og'riq qoldiruvchi dorilar tavsiya qilgan.Onam surunkali ravishda yurak,qo'l-oyoqlarida og'riqlardan aziyat chekadilar.Bunga biror davo yo'qmi?

Шифокор
Постлар: 448
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Revmatizm

Пост Шифокор » 16 май 2019, 09:11

Ва алайкум ассалом. Ревматизм касаллиги бутун жаҳонда ҳозирда ўткир ревматик иситма атамаси билан номланади . ЎРИ ( қисқача кўриниши)... Бу касаллик ҳудди гипертония касаллиги каби умр давомида сурункали равишда кечувчи касаллик ҳисобланади ,фақат уни қўзғалиш ва ремиссия даврлари бор , ремиссия-тинчланиш даврида касаллик белгилари йўқолиб ,бемор ўзини яхши ҳис қилади. ЎРИни даволаш мақсади ҳам ана шу ремиссия даврини чўзишдан ва асоратлар юзага келишини олдини олишдан иборат . ЎРИ бетта гемолитик стрептококклар томонидан чақириладиган бириктирувчи тўқиманинг систем яллиғланиш касаллиги бўлиб, юрак ва бўғимларда патологик жараёнлар кечиши билан боради. Демак ,тўғри даво принципи фақатгина оғриқни қолдирувчи дорилардан иборат эмас ,балки 3 хил гуруҳ препаратлар воситасида мақсадли амалга оширилиши керак :
1. Бетта гемолитик стрептококк эрадикацияси ( микробни йўқотиш) ,у маьлум бир антибиотикларни организмга юбориш билан амалга оширилади. (бензилпенициллинлар ,экстенциллин ва ҳ.к)
2. Сиз айтиб ўтган оғриқни қолдирувчи ностероид воситалар ( Ибупрофен,диклофенак ,кетопрофен ва ҳ.к ) ёрдамида яллиғланиш жараёнини сусайтириш .
3.Иммуносупрессив даво воситаларини қўллаш ( гормонлар ).
Шунингдек агар касаллик юрак нуқсонлари юзага келиши билан асоратланган бўлса , юрак метаболизмини яхшиловчи метаболик препаратлар ( АТФ,рибоксин ва тиотриазолин кабилар) ва юрак етишмовчилиги белгиларини камайтирувчи препаратлар ( гликозид ва диуретиклар ) қўлланилади.
Онажонингизда агар юрак нуқсонлари ( порок ) шаклланган бўлса , ревматолог шифокоринглар билан маслаҳатлашгач , 5 йилдан ортиқ вақт давомида ёки умрбод стептококка қарши антибиотикни махсус схема ёрдамида юбориб туриш мақсадга мувофиқ .
Бу қуйидагича амалга оширилади жаҳон мезолари бўйича :
Касаллик биринчи марта юзага келганида ёки у мавжуд бўлиб, хуруж берганида :
1. Аввал бирламчи профилактика мақсадида бензилпенициллин 1000000 ( бир миллион ) ТБ дан кунига 4 маҳалдан 10 кун давомида ( Албатта аввал антибиотикка реакция бор-йўқлигини текшириб проба қилгач ! ) сўнг иккиламчи профилактика воситаларига ўтилади .
2.Иккиламчи профилактика мақсадида узоқ муддатли таьсир доираси кенг антибиотикдан фойдаланилади . Бундай препаратларга Экстенциллин (бензатин бензиллпенициллин ) кириб, уни 2,4 миллион ТБ дозада 3 хафтада бир марта 5 йилдан кам бўлмаган муддатга ёки врач кўрсатмаси асосида умрбод олиниши мумкин.
Болаларда ва катталарда доза бир хил миқдорда бўлмайди ,бунда ёш,вазн ва юрак асоратлари бор-йўқлиги инобатга олинади албатта . Шу сабабли бу схемадаги дозировка юқоридаги омилларни инобатга олиб амалга оширилади,бунинг учун шифокорга кўриниб, доза коррекция қилиниши шарт !
Шу билан бир қаторда онангиз пархез стол № 10 га риоя қилишларини, даволовчи жисмоний тарбия билан шуғулланишларини, сан-курорт даво олишларини,витамин ва оқсилга бой озуқа маҳсулотларини истеьмолини ошириб, углеводлар ( ширинлик,хамир махсулотлари) ни камайтиришларини тавсия қилган бўлардим.
Аллоҳ комил шифо берсин .

Nigor0701
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 03 май 2019, 12:03

Жавоб: Revmatizm

Пост Nigor0701 » 16 май 2019, 10:15

Katta rahmat Olloh rozi bo'lsin!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон