Haddan tashqari ko'p uyqudan qanday halos bolsam bo'ladi?

Kamile
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 18 май 2019, 13:31

Haddan tashqari ko'p uyqudan qanday halos bolsam bo'ladi?

Пост Kamile » 19 май 2019, 03:37

Assalomu alaykum ! Yoshim 19 da meni savolim shu edi ki men haddan tashqari ko'p uyqim keladi ozim hohlamasam ham uyqudan turolmayman bu kamqonlik yoki immunitet pastligidan bolishi mumkin mi hech ish qilgim kemaydi uyqu ezaveradi bu holat o'zimga yoqmayapti nima qilay maslahat bering. Javob uchun oldindan raxmat!

Шифокор
Постлар: 448
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Haddan tashqari ko'p uyqudan qanday halos bolsam bo'ladi?

Пост Шифокор » 19 май 2019, 21:28

Ассалому алайкум. Соғлом инсоннинг уйқуси 5-12 соат деб қабул қилинган,ўртача 5-7 соат . Уйқу бузилишлари 3 хил куринишда намоён бўлади : инсомния ( уйқу етарли эмаслиги ёки уйқусизлик ) ,гиперсомния ( серуйқулик ) ва парасомния . Сиздаги ҳолат гиперсомния ҳолатига мос . Уйқу бузилишларининг жуда кўп сабаблар бор,оддий психоэмоционал зўриқишдан тортиб марказий асаб системасининг турли касалликларигача бу ҳолатга олиб келиши мумкин.
Гиперсомния ,яьни ортиқча уйқучанлик неврологик,руҳий ва соматик касалликларда ,баьзан соғлом одамда стресслар оқибатида, шунингдек,бош мия ( 3-қоринча,гипоталамус сохаси ) даги ўсмаларда, баьзи эндокрин касалликларда (гипотиреоз) , вертебро-базиляр етишмовчиликда, энцефалитларда ( бош мия пардаларининг яллиғланиши ) , турли дориларнинг ножўя таьсири оқибатида (аминазин,амитриптиллин,пипольфен ,ковульсияга қарши дорилар) ва нерв системасининг интоксикацияси сабабидан пайдо бўлиши мумкин.
Иммунитет пастлиги ёки камқонлик уйқунгиз бузилишига сабаб бўла олмайди,балки уни кучайишига ёрдам берувчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин . Сиз ўсмирлар шифокори ,эндокринолог ,психолог ( ва агар лозим бўлса психотерапевт ) кўригидан ўтиб зарурий текширувлардан ўтишингиз керак .


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон