Буйрак

Xadicham....
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 27 май 2019, 09:48

Буйрак

Пост Xadicham.... » 08 Июн 2019, 04:12

Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки. Ёшим 30 да буйрагимда куп микдорда катта тузлар бор анча даволандим фойдаси йук хозир буйракларим котиб колганга ухшаб доимий огриб туради. Узд да факат йирик туз бор бошка муаммо йук деган. Яна сийдик йулида микроб ва грибогим хам унга хам даволандим буйрак огриганида жинсий аьзода ачишиш кичишиш кучайиб нокулай булиб юрибман хожатга жуда куп катнайман. Базида кизиб кетаман базида ваража тутгандай булади. Озгина иш килсам холсизланиб хансираб коламан. Даволанганларим фойда бермаса энди нима килишим керак кандай даволанишим мумкин.

Шифокор
Постлар: 448
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Буйрак

Пост Шифокор » 19 Июн 2019, 16:32

Ва алайкум ассалом . Энг аввало яхши уролог мутахассисини топиб сабр билан даволанинг ,буйрак тошлари ҳосил бўлишини олдини олинг . Агар бу тузларнинг қандай табиатга эга эканлигини аниқлаб ,сўнг даволансангиз давонинг нафи бўлади .Буйрак тузлари оксалатли ва фосфатли турларга бўлинади , буйрак тош ва тузларини эртишда буни билиш аҳамиятли ! Шундай туз ҳайдовчи дори воситалари борки ,улар фақат фосфат тузларигагина таьсир қилади ва шундайлари борки,фақат оксалат тузлари ва тошларинигина емириб, парчалайди . Гумонимча ,сизни даволаган шифокорлар ана шуни назардан қочирган . Яна бошқа бир омил етарлича муддат даволанмаслик ва пархезга риоя қилмаслик , гарчандки доимий равишда дорилар билан даволансангиз ҳам ана шу тузлар ҳосил бўлишига олиб келадиган озиқланиш ва ҳаёт тарзини олиб борар экансиз ( кам суюқлик ичиш, камҳаракатлик , ёғли таомлар ва зарарли озуқалар истеьмоли) ,самарага эришишингиз қийин бўлади. Сизда пешоб трактининг инфекцияси ,сурункали рецидивли кечиши , мочекислқй диатез ташхисини таҳмин қилиш мумкин . Маслаҳатим пешоб умумий таҳлили,Нечипоренко синамаси ,қондаги мочевина ва креатинин миқдорлари таҳлилларини ўтказиб,малакали уролог ва нефролог маслаҳати бўйича сабр билан даволанинг . Аллоҳ комил шифо берсин !


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар