Тушкунликдан қандай чиқиб кетишим мумкин?

Nurmatova Mohira
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 16 апр 2019, 18:15

Тушкунликдан қандай чиқиб кетишим мумкин?

Пост Nurmatova Mohira » 26 май 2019, 15:16

Ассалому алайкум. Руҳшунос маслаҳатига муҳтожман. Ҳозирда университет талабасиман. Кундан кунга одамови бўлиб бормоқдаман. Сал гапларни ўзимга жуда қаттиқ оладиган бўлиб қолганман. Назаримда ёки ростдан ҳам ҳеч ким ҳурмат қилмайдиган, назардан четда қолган одамдекман. Тез тушкунликка тушиб қоладиган одатим бор. Ҳатто ўзимни ўзим тушунмайман. Бунинг сабабини кўп ўйлайман, аммо тополмаяпман. Тушкунликдан қандай қутула оламан? Ички "мен"имни қандай топаман ва шакллантира оламан? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 364
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Тушкунликдан қандай чиқиб кетишим мумкин?

Пост Руҳшунос » 21 Июн 2019, 23:51

Ваалайкум ассалом. Тушкунлик ҳақида саволлар жуда кўп берилади. Ҳаммасига жавоб қайтарилган. Шундай бўлса-да, яна бир бор такрорлайман: энг биринчи ўринда ибодат ва зикрларингизни кўпайтириб, дуода бўлинг ҳамда ўзингизга ўзингиз уқдирингки, “Мен тушкунликка тушишдан жуда йироқман, бу ҳаётда нималарни хоҳлашимни жуда яхши биламан, мен чаққон ва соғлом инсонман...” Сўнгра эрта уйғониб, эрта уйқуга кетишни, тўғри овқатланишни, жисмоний машқлар қилишни, кўп пиёда юришни, салбий фикрлайдиганлардан узоқда бўлишни ва телевизорда ҳам шундай кўрсатувларни кўрмасликни олдингизга қаттиқ мақсад қилиб қўйинг. Қачонки ана шуларга амал қила бошласангиз, тушкунликдан ҳам қутулишингиз осон кечади, иншааллоҳ. Яна бир нарсани айтиш керакки, қачонки ўзингизнинг кўп вақтингизни илмга бағишласангиз, тушкунликка тушиш, характерингизнинг яхши ёки ёмонлиги ҳақида фикр юритишингизга на вақтингиз ва на хоҳишингиз қолмайди. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон