куркоклик хакида

Fotima
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 24 Июл 2017, 10:49

куркоклик хакида

Пост Fotima » 08 Июл 2019, 23:58

Ассалому алайкум. Мен хозирда жуда хам куркок булиб колаяпман. Алхамдулиллах ибодатдаман. Мен инсонларнинг менга иши тушишидан, мас'улиятли ишлардан куркаман. Чеварчилик килар эдим. Хозирда килолмаяпман . Белим хам огриб колади ва масулиятидан куркадиган булиб колганман. Учта фарзандим бор уртанчи кизимни 950г вазнда тукканман. Духтирхонадан чиккунча куркувда стресста булганман.Катта кизим хам вактида тугилган булсада ичимда усмаган. Хозирда китоблар укиб зикрлар килиб рухан мадад оламан лекин кариндош уруглар булар булмасга йигинлар килиб хизматга чакиришса теппа сочим тикка булади. Чунки доим чарчогда юраман.Бир йил олдин хужаиним иккимиздан оив вируси чиккан.Доктор иммунитетингиз яхши рухий холатингиздан булса керак деди.Синов экан Аллохга хамд булсин.Шикоятим куркоклик ва каттик чарчогимдан.

Шифокор
Постлар: 450
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: куркоклик хакида

Пост Шифокор » 26 Июл 2019, 22:58

Ва алайкум ассалом . Сиздаги қўрқув ҳолати тиббий тилда фобия , аниқроғи унинг гипенгиофобия деб аталувчи тури ҳисобланади .
Ижтимоий ҳаётда биз доимий равишда инсонлар билан турли мулоқотда бўлишимиз ҳамда турли вазиятларга нисбатан адекват жавоб бера олишимиз керак . Бу қобилият ҳар кимда турлича даражада ифодаланган . Айримлар турли вазиятларда ўз позициясини ҳимоя қила олади ,айримлар эса уни уддалашда қийинчиликка учраши мумкин . Гипенгиофобия асосида болалик даврида ота-оналарнинг арзимаган хатоси учун фарзандини қаттиқ тахқирлаши,хўрлаши натижасида келиб чиқувчи руҳий жароҳат ётади . Бундай болаларда тўлалқонли эмаслик ҳисси вужудга келади,бола нима қилганини англамаслиги мумкин ,аммо унинг онг остида ҳақорат ва хўрлик ҳисси ўрнашиб қолади. Келгусида бундай тарбия қатор руҳий муаммоларни ,хусусан юқорида айтиб ўтилган масьулиятдан қўрқиш фобиясини келтириб чиқариши мумкин . Бу руҳий бузилиш тури бўлиб ,ундан беморнинг ўзи ҳамда психотерапевт маслаҳати асосида даволаш мумкин.
Мутахассислар бу ҳолатдан чиқиш учун қуйидаги амалларни мустақил ҳолатда амалга оширишни тавсия қилишган :
1-усул " Микроскоп остида " усули : бунда сиз сизда қўрқув уйғотаётган вазиятни икир-чикирларигача таҳлил қиласиз, тоза варақ олиб ,унга ўз қўрқувларингизни ва улар нима билан боғлиқ эканлигини ёзиб чиқасиз ,шунда сиз қўрқувларингизни атрофлича кўриб чиқиб ,уларга ечим борлигини кўра оласиз ,балки қўрқув асоссиз эканлигини англай бошлайсиз .
2-усул " Фикрлар тўфони" ( наводнение ) усули . Бунда сиз ҳаёлан шундай вазият ўйлаб топишингиз керакки ,унда ўзингиз учун туриб бера олмайдиган вазият бўлсин ,ҳаёлан муммкин бўлган барча ечимларни ўйлаб топинг-ки ,амалда, ҳаётда ҳам бу вазиятда сокин бўлинг, ва маьсулиятни бўйнингизга оладиган бўлинг .
3 -ўзликни анализ қилиш ва ҳаётда ўзингиз қандай бўлсангиз шундайлигича қабул қилишга ўрганиш .
Юқоридаги усулларни психотерапевтик тренинг -машғулотлар билан қўшиб олиб борилса самараси янада яхшироқ бўлади . Иложи бўлса Муслимаат уз сайти психолог ва психотерапевтлари Мадинахон ва Гавҳар Тешабаева билан боғланинг . Аллоҳ шифо берсин !


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон