Интуиция ҳақида

samiyya_7707
Постлар: 14
Рўйҳатдан ўтган: 29 Июл 2017, 01:32

Интуиция ҳақида

Пост samiyya_7707 » 20 Июл 2019, 16:52

Ассалому алайкум! Мен жуда ҳам психологияга қизиқаман. Айтинг-чи, интуицияни ишлатиш учун, масалан, ичингиздан нимадир саволни ўйлаб, кейин шунга жавобан “Агар шу ишим тўғри бўлса, ҳозир кўчада қизил кийимли ёш бола кўринсин”, деса бўладими? Ёки ўша сизни қийнаган саволни бериб, 2 та қоғозга “Ҳа” ёки “Йўқ”, деб ёзиб, уни ёш болага танлатса, шунга кўра иш тутса бўладими? Бир психолог аёл “Ёш болалар қалби, руҳи билан жавоб беради, уларда ҳали ақл ишга тушмагани учун кўпчилик болажонлар тўғри танлов қилади”, деди. Шундай фикрлаш тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 363
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Интуиция ҳақида

Пост Руҳшунос » 11 авг 2019, 14:00

Ваалайкум ассалом. Йўқ, бу номаъқул, шариатимизга тўғри келмайдиган иш. Дарҳақиқат, интуиция (ички ҳис билан сезиш) - инсонларга Яратган берган катта неъмат, аммо бу хос инсонларга ато этилади. Сиз юқорида айтгандек иш қилинса, ўша ишга ишониб, инсон ширкка кетиб қолиши мумкин. Ёш боланинг беғурборлиги, қалби тозалиги, ҳали гуноҳкор инсон эмаслиги ва табиати софлиги туфайли бола тўғри сўзлайди, ўйлаганини яширмай гапиради, айёрлик қилмайди. Аммо бу у танлаган танловга амал қилиш керак, дегани эмас. Қуръон ва ҳадисларда ёзилганларга амал қилсак, улуғ мутафаккир олимлар бизлар учун ёзиб қолдирган китобларни ўқиб, фикр қилиб, ўз илмимизни оширсак, ҳар хил психологларнинг гапларига ишонавермаймиз. Тўғри йўлдан адашиб кетишимиз илмимиз камлигидан келиб чиқади. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон