Ўғиллар тарбиясида қандай йўл тутай?

Нозима Каримова
Постлар: 36
Рўйҳатдан ўтган: 07 ноя 2018, 16:18

Ўғиллар тарбиясида қандай йўл тутай?

Пост Нозима Каримова » 29 Июн 2019, 15:57

Ассалому алайкум! Бизнинг саволларимизга эринмай жавоб бераётганларингиз учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин! Менинг 3 фарзандим бор, алҳамдулиллаҳ. Каттаси 13 ёш, ўртанчаси 10 ёш, кенжаси 7 ёшда. Дадаси эрта ишга кетиб, кеч келади. Болалар жуда кўп уришишади, мен бир бирига меҳрибон, оқибатли бўлиши ҳақида ҳар куни гапираман, кўчаларда ҳам бир-бирини аяшмайди, худди душмандек муносабатда бўладилар. Ўғил болалар тарбияси қийинроқми ё мен нотўғри тарбия бераётгандирман, билмадим. Дадасигаям қаттироқ гапириб қўйинг, бир-бирига зиён етказиб қўйишяпти, деб кўп айтаман. Бу аёлнинг вазифаси, деб бефарқ бўлади. Вақти келса, ураман ҳам, чунки урмaй иложи бўлмаяпти. Истиғфорлар айтиб, Аллоҳдан дуо қилиб сўрайман. Мен ҳам урмай тарбиялашни, гўзал ахлоққа ўргатишни жуда хоҳлайман. Катта ўғлим ўзимга тенгма-тенг гап қайтаради, укалари ҳам шунга ўрганяпти. Баъзида юрагим сиқилиб, йиғлаб оламан. Қандай йўл тутсам бўлади? Маслаҳат беринг. Раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 399
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ўғиллар тарбиясида қандай йўл тутай?

Пост Руҳшунос » 25 Июл 2019, 11:33

Ваалайкум ассалом. Бола туғилибдики, катта бўлгунича ўз ота-онаси ва уйда истиқомат қилаётган бошқа оила аъзоларидан, уларнинг онгидан тарбияни олиб боради. Яъни фақатгина уларнинг панд-насиҳатларидан эмас, кўпроқ қилиқлари, ҳаётий принциплари, дунёқарашлари, бошқалар билан қилаётган муносабатларидан ўзлаштирадилар. Биринчидан, яхшилаб эслаб кўринг, сизнинг оилангизда болаларингиз қилаётган қилиқларидан биронтаси содир бўлганми? Агар йўқ бўлса, демак, қаёқдан ўрганиши мумкин бўлгани ҳақида мулоҳаза қилиш керак ва буни ислоҳ этиш зарур. Иккинчидан, болада агрессия бекорга пайдо бўлмайди. Энергияси қайнаб кетса ҳам, шундай ишлар содир бўлади. Шунинг учун болаларни спорт билан шуғуллантириш яхши самарага эга. Уларнинг овқатланиш тартибини ҳам яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Керагидан ортиқ ширинлик истеъмол қилинса, йод етишмовчилиги бор бўлса, болаларда агрессия, инжиқлик, қайсарлик ҳолатлари кузатилади. Уларни уй ишлари, оила юмушларига қизиқтирган ҳолда машғул қилиш ва бу орқали чарчоқни пайдо этиш болаларнинг бир-бирига озор беришидан эҳтиёт қилишга олиб келади. Яъни уларнинг орасидаги жанжаллар кўпроқ бекорчиликдан пайдо бўлади. Ҳозирда ўлкамизда болаларнинг ақлини ривожлантирувчи ёки келажакда касб танлашида ёрдам берувчи ва касб-ҳунар ўргатувчи ҳар хил тўгараклар, курслар мавжуд. Ана шундай жойларга болаларнинг бориши уларнинг фойдали иш билан шуғулланиб, табиий чарчоқ ҳолини юзага келтиришда ва тарбияланишида катта фойда келтирувчи амал бўлиб қолади. Ҳамда ҳар доимги гапимни яна қайтармоқчиман, болани уриш мумкин эмас, балки у билан гаплашиш керак. Шуни эсдан чиқарманг, ҳар бир инсоннинг қалбида кичик бир болача мавжуд ва у ҳар доим атрофдагилардан меҳр-муҳаббатни талаб этади. Валлоҳу аълам.

Нозима Каримова
Постлар: 36
Рўйҳатдан ўтган: 07 ноя 2018, 16:18

Жавоб: Ўғиллар тарбиясида қандай йўл тутай?

Пост Нозима Каримова » 25 Июл 2019, 17:11

Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 399
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ўғиллар тарбиясида қандай йўл тутай?

Пост Руҳшунос » 25 Июл 2019, 19:36

Саломат бўлинг.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 0 меҳмонлар