Ислом дини ва унинг арконларига, Қуръон ва суннатга мувофиқ ҳолда руҳшунос бўлиш мумкинми?

Saodat Baymuratova
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 21 Июн 2019, 18:34

Ислом дини ва унинг арконларига, Қуръон ва суннатга мувофиқ ҳолда руҳшунос бўлиш мумкинми?

Пост Saodat Baymuratova » 26 Июн 2019, 00:15

"Юксалиш" маркази фаолиятини таҳлил қилиб, маслаҳат бера оласизми?
Ўқиб, профессионал психолог бўла оламанми?
@PSIXOinfo
@ShaxnozaMaxsumova
@ShaxnozaMaxsumovaTrening
@ShaxnozaMaxsumovaPraktika
@ShaxnozaMaxsumovaJavoblar
@MK_Shaxnoza
@RC_Talks

Руҳшунос
Постлар: 350
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ислом дини ва унинг арконларига, Қуръон ва суннатга мувофиқ ҳолда руҳшунос бўлиш мумкинми?

Пост Руҳшунос » 11 авг 2019, 14:12

Ассалому алайкум. Юқоридаги психолог устознинг ишини, ижодини ўрганиш жуда кўп вақт олади. Шунинг учун маслаҳатим шуки, профессионал психолог бўлишда, биринчидан, шариатни, динимизни яхшилаб ўрганиб, нима ишлар ширкка олиб боради, қайси амаллар халқимиз учун хизмат қилади - ана шуларни ўрганиб чиқиш керак. Иккинчидан, профессионал психолог - бу ўзининг бошидан кўп ишларни ўтказган, ҳаётнинг ўнқир-чўнқирларидан кўп юрган ва бу ишлардан мулоҳаза қилиб, ўзи учун дарс олган, аввал ўзига ёрдам бера олган инсон бўлиши керак. Шунда бундай психологга мурожаат қилган инсоннинг дардини тушуниш осон бўлади ва унга манфаатли ёрдам кўрсата олиш мумкин. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон