Юк тушиши бор нарсами?

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Юк тушиши бор нарсами?

Пост Савол » 07 март 2017, 13:45

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз! «Бемор одамни кимдир уқаласа, массаж қилса, унга пул бериш керак. Акс ҳолда беморнинг юки уқалаётган одамга тушaди», деган гаплар тўғрими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Юк тушиши бор нарсами?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 07 март 2017, 13:46

Ва алайкум ассалом. Шариатда бемор кишига дам солиш ва шунинг эвазига тўлов олиш бор нарса. Буни саҳобалар қилишган ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишганида у зот ижозат берганлар, иқрор бўлганлар. Уқалаш муолажаси учун ҳақ олишни шунга қиёсан жоиз дейиш мумкин. Лекин «Юки тушади», деган гап йўқ. Бу хизмат ҳақини олиш учун ўйлаб топилган гап.

عَنْ خَارِجَةَ بْنِ الصَّلْتِ التَّمِيمِيِّ، عَنْ عَمِّهِ  قَالَ: أَقْبَلْنَا مِنْ عِنْدِ رَسُولِ اللهِ ، فَمَرَرْنَا عَلَى حَيٍّ مِنَ الْعَرَبِ، فَقَالُوا: إِنَّا أُنْبِئْنَا أَنَّكُمْ جِئْتُمْ مِنْ عِنْدِ هَذَا الرَّجُلِ بِخَيْرٍ، فَهَلْ عِنْدَكُمْ دَوَاءٌ أَوْ رُقْيَةٌ؟ فَإِنَّ عِنْدَنَا مَعْتُوهًا، فَقُلْنَا: نَعَمْ، فَجَاءُوا بِمَعْتُوهٍ فِي الْقُيُودِ، فَقَرَأْتُ عَلَيْهِ فَاتِحَةَ الْكِتَابِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ غُدْوَةً وَعَشِيَّةً، كُلَّمَا خَتَمْتُهَا أَتْفُلُ بِبُزَاقِي عَلَيْهِ، فَكَأَنَّمَا نُشِطَ مِنْ عِقَالٍ، فَأَعْطَوْنِي جُعْلًا، فَقُلْتُ: لَا، حَتَّى أَسْأَلَ رَسُولَ اللهِ ، فَسَأَلْتُهُ، فَقَالَ: «كُلْ، فَلَعَمْرِي مَنْ أَكَلَ بِرُقْيَةِ بَاطِلٍ لَقَدْ أَكَلْتَ بِرُقْيَةِ حَقٍّ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Хорижа ибн ас-Солт Тамимийдан, унинг амакиси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан чиқиб, араб маҳаллаларидан бирининг олдидан ўтдик. Улар бизга: «Бизга хабар беришларича, сизлар анави одамнинг ҳузуридан яхшилик билан келган эмишсизлар. Сизларда даво ёки дам солиш борми? Бизнинг бир мажнунимиз бор», дедилар.
«Ҳа», дедик.
Улар кишанланган бир мажнунни олиб келишди. Мен унга уч кун эрталаб ва кечқурун Фотиҳани ўқидим. Ҳар ўқиб тугатганимда унга туфлар эдим. Бас, худди тушовдан бўшатилгандек бўлиб кетди. Улар менга ҳақ беришди.
«Йўқ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрамагунимча олмайман», дедим.
У зотдан сўраган эдим: «Еявер! Умрим ила қасамки, кимдир ботил дам солиш билан еган бўлса, сен ҳақ дам солиш билан единг», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Валлоҳу аълам.


«Турли масалалар»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон