Асраб олинган бола ҳақида

Sog'inch
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 12 апр 2017, 07:48

Асраб олинган бола ҳақида

Пост Sog'inch » 12 сен 2017, 07:43

Ассалому алайкум. Асраб олинган болани ўз отаси номи билан чақириш, бола катта бўлганда ҳақиқатни айтиш кераклигини савол-жавобда эшитдим. Агар болани ўз кўкрак сути билан эмизиб катта қилган бўлса ҳам шу ҳукмлар ўринли бўладими? Менга яқин оила шундай қилишган. Улар боқиб олган боласига ҳақиқатни айтиши керакми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2840
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Асраб олинган бола ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 27 сен 2017, 22:32

Ва алайкум ассалом. Албатта айтишлари керак. Эмизиш билан насаб собит бўлмайди, ота болалик ҳукмлари жорий қилинмайди. Эмизиш билан фақатгина маҳрамлик собит бўлади, никоҳ жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Nur
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 01 апр 2018, 18:39

Жавоб: Асраб олинган бола ҳақида

Пост Nur » 04 Июл 2018, 12:35

Асраб олинган болани ёки 2-хотинликка олинган аёлни 1-эридан бўлган боласини ўғлим деб бўлмайдими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2840
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Асраб олинган бола ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 Июл 2018, 15:50

Ҳақиқий ўғил эканини даъво қилиб бўлмайди. Аммо шунчаки, эътибор кўрсатиб, ўзи катталиги ва бола кичиклиги юзасидан ўғлим дея мурожаат қилиши жоиз. Худди бегонага салом берган ёшболага, “Ва алайкум ассалом, болам”, дегандек. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон