Эмизиш мумкинми?

комила
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 31 ян 2018, 16:23

Эмизиш мумкинми?

Пост комила » 03 фе 2018, 06:55

Ассалому алайкум ҳурматли муслимаат.уз шифокори. Ҳозирда кўкракга селекон қилдириш урф бўлди, бу ишнинг гуноҳи оғирлигини ҳаммамиз яхши биламиз. 2 та туғиб кўкрагим текис, йўқдек бўлиб қолди, бу ҳолат эримга ёқмаябди. Мазкур ҳолатни яхшилашнинг табий йўллари ҳақида бир шифокордан маслаҳат сўраган эдим, у: "ҳижобда экансиз, эриздан бошқа ҳеч ким кўрмайди, жарроҳлик қилдиринг, эмизса ҳам бўладиган турлари чиққан, ўзим ҳам қорининг келиниман, эрингиз бошқа аёлларга қарагандан кўра зарарсиз усуллари бор", - деди. Лекин мен гуноҳидан қўрқиб кетаман.

Шифокор
Постлар: 339
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Эмизиш мумкинми?

Пост Шифокор » 15 фе 2018, 22:53

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Тушунмадим, сиз қорининг келиними ёки маслаҳат берган докторингизми?
Нима бўлганида ҳам жарроҳлик коррекциясини тавсия этмайман. Агар тавсия этган усуллари силикон пластикаси бўлса, уни муддат ўтгач яна операция усули билан алмаштириш лозим бўлади. Агар бошка усулни назарда тутган бўлсалар айнан номини аниқ ёзинг. Ёшингиз, вазнингиз, қўшимча сурункали касалликларингиз ҳақида батафсил билдиринг. Саволингиз қанча аниқ бўлса-жавобингиз ҳам шунга яраша бўлади. Аллоҳ адаштирмасин!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар