Буни қандай даволаса бўлади?

абдулатиф
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 10 фе 2018, 21:45

Буни қандай даволаса бўлади?

Пост абдулатиф » 11 фе 2018, 08:18

Ассалом алайкум! Укамни ич қотиши қийнайди, ёши 22 да. Биз яқинда Россия давлатига ишлаш учун келдик. У келишидан аввал бир табибдан дори олиб келган экан, дори яхши фойда берди, бироқ дори тугагач яна аввалги ҳолат бошланди. У табибнинг дорисини олиб келиш энди мушкулроқ иш. Ўрнига шу ердаги дорихоналардан сизнинг тавсиянгиздаги бирон бир дорини олсак осонроқ бўлар эди.

Шифокор
Постлар: 363
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: buni qanday davolasa bo'ladi

Пост Шифокор » 14 фе 2018, 22:35

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Овқатларга албатта сабзавотли салатларни қўшиб ейишни тавсия қилинг (кунига камида 300 грамм атрофида сабзавот - мева, қодир бўлганингизча). Дорихонадан СОРБИТ кукун (туз шаклида ҳам бўлиши мумкин) олинг. Ҳар куни наҳорга 1 ош қошиғини 100 мл. илиқ сувга эритиб ичсинлар, ин шаа Аллоҳ муаммоларидан фориғ бўладилар. Ўрни келганда билдириб қўяй, СОРБИТ дори воситаси эмас, унга ўрганиб қолиш юзага келмайди. Исталган муддат қўллашлари мумкин. Нархи ҳам баланд эмас, мусофир юртда эса бу жуда муҳим. Шифо бўлсин.

абдулатиф
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 10 фе 2018, 21:45

Sizga raxmat

Пост абдулатиф » 15 фе 2018, 21:05

Assalomu alaykum xurmatlik ustoz,
Ishlarizga Allox osonlik bersin duolaringgizda biznixam esga olishingizni istardik. Raxmat sizga


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар