,,Xiyonat''

Sofiya Anvariva
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 03 март 2018, 23:01

,,Xiyonat''

Пост Sofiya Anvariva » 30 март 2018, 00:14

Assalamu alaykum. Sayitda yozilgan savolarni òqib savol tuĝuldi menda. Va ayollarga oz bòlsada maslahat Ahir Musulmonlarga eslatma foydali deyilgaku.
Nima uchu er hiyonat qilsagina ayol òzgarishi kerakmi?
Erni boshqa birovga uylanaman desa uydan ketib ajrashi kerakmi?
Erni butunlay ayoll òziniki qilib olishi tòĝrimi?
Hiyonat deb atayotgan narsangizni aslida òz kòzingiz bn kòrganmisiz?
Ehh aziz, munis opajon singiljonlar! Biz aytagan hiyonatni kòrib Avvallam bor shuku atmoĝimiz lozim nima uchun deysizmi chuniki Alloh bizga shu ishni ravo kòrmaganiga va shu ish bn sinamaganiga behisob Òziga Òzi rozi bòladigan darajada hamdu sanolar bòlsin. Er hiyonat qilsa darov achiq qilmasdan vazminlik bilan Alloh kechirsin sizni deb aytmoĝi lozim emasmi yoki ota uyiga qatib ketgandan kòra suyukli yorimizni hiyonatiga yelkama yelta turib qaytib bu ish takrorlanmasligi un tavbani kòpaytirib gòzal hulqda bòlmaymizmi. Ahir sabirli bòlganlar uchun oliy mukofot vada qilinganku. Darov undan nimam kam nima un menga bunday qildi men buga loyiq emas edim degan achiq achiq malomatlarni yeĝishtirib qòyib yanada hayot gòzaligini zavqin kòrishga intilmaymizmi. yuragimiz urib turganiga kòzimiz kòrib turganiga yahshi yomon gaplarni eshitayotgan qulogimizni eshitishiga jaji bollajonlarimiz soĝligiga shukur keltirmaymizimi.er hiyonat qildi yoki uylandi bir ayol uchun hayoy tòhtadi degani emasku. Bu gaplari yengilgina yozayotganim yòq azizlar bu meninga boshimdan òtgan Alhamdullilah qata qata lekin men bu insoni yonida qolishim kerak namoz vohtin eslatmog' ayolik vazifami bajarmoĝim kerak dem uydagilar olib ketsaham 1 kunda qayganman. Biz yorlarimizga chin muslima ayyolar sohobiyalar qilgan muomilani qilsak inshaalloh tòĝri yòlda bòlamiz hiyonatni gap kelganda tòkib sochgandan kòra uni sir saqlab bòlmaga ishde unutib yorishim lozim shun hamm yoringizni hurmatiga mehriga ega bòlasiz . Biz birinchi òrinda Alloh roziligiga chin muslima bòlishga intilmoĝimiz kerak. Harbir qilgan qilayotgan ishimizni Òz roziligini istab qilishimiz kerak. Sizlardan ham Alloh rozi bòlsin Muslimat.uz hodimlar barchangizda Òzining fazli karami ila sizlarning ilmingizni bundan ham keng va ziyoda qilsin. Aga dilga qatiq botanigan sòzlar yozgan bòsam hato kamchilik bòlsa uzur sòrayman.

Руҳшунос
Постлар: 234
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: ,,Xiyonat''

Пост Руҳшунос » 22 апр 2018, 06:14

Ваалайкум ассалом! Жуда долзарб мавзуни ва ўйлантириб қўядиган саволларни хамда тилакларингизни ёзибсиз, бунинг учун катта рахмат!
Албатта, хиёнат кўнгил оғритадиган, қалбни синдирадиган иш. Лекин, Аллоҳим дард берар экан, сабрини хам ўзи беради, шифосини хам, агарда ҳеч бўлмаса шу дардлар оқибатида кўпроқ сажда қилсак, кўпроқ зикр қилсак, ва кўпроқ илмимиз хақида хам қайғуриб турсак. Хақиқатдан хам, эр хиёнат қилса, умр тугаб қолмайди. Фақат сиқилишдан инсоннинг соғлиги йўқолади, тинчи йўқолади, ўзлигини, инсонийлик ҳиссини қўлдан бой беради. Нима учун Аллоҳим шундай синов бераркан а, деб ўйлайди аёллар. Менимча, қалбим Аллоҳники демаганимиз учун. Шайх хазратимиз Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ўргатганларидек “Аллоҳим, қалбимга Сенга ва Ҳабибинг Мухаммад алайҳиссаломга бўлган мухаббатдан бошқа мухаббатни сиғдирмагин” деб дуо қилмаслигимиз учундир эҳтимол. Кўпинча, аёллар хиёнат ҳиссини таътиб, сўнг хаётларини тубдан ўзгартиришга қарор қиладилар. Озишга, чиройли кийим ва тақинчоқлар билан зийнатланишга, атир-упа деганларидек… қизиқишлар пайдо бўлади. Ва ҳоланки, унгача, зийнатланиш деган нарсани кўча учун қилинади, уйда эса бир аҳволда юрилаверади. Семириб кетиб, эр ўзингга қара деса хам қарамай юрилаверади. Эр эшикдан кириб, энди дам оламан деса, уйда болажонларнинг қий-чуви, хотинининг юзида табассум эмас, норозилик аломати ва хаттоки “ўқрайиб” қарашлар, хаётидан нолишларни эшитиб, уйдан қочиб, тинч жойга қочиш ҳиссининг пайдо бўлиши ва ҳаказолар. Кейин эса хиёнат ва аёлнинг бошини чалгаллаб қолиши. Буларнинг хаммаси албатта катта фожиа. Менимча, аёлу эркакларда сабр қолмаяпти, дийнимизга, шариатимизга мувофиқ тарбиямиз етарли даражада эмаслиги панд бераяпти. Хар ким ўзи хақида жон куйдириш билан овора. Бу ишларнинг оқибатида болажонлар қийналиб, сиқилиб юрадилар, ўқиш, илм хақида қайғуриш ўрнига ота-онасининг жанжаллари хақида қайғуриб қоладилар. Аммо, телевидение, радио орқали, сайтлар, газета ва журналларда чоп этилаётган хабарлар орқали оилани мустаҳкамлаш учун, дийнимиз учун берилаётган эркинликларни эшитиб, кўриб, инсонда хаммамизнинг хаётимиз фаровонлашишига умид пайдо бўлаяпти. Биз аёллар яна озгина сабр қилсак, хомушлик эмас, хушчақчақлик ҳиссини кўпайтирсак, эрга суяниш ва унинг меҳрини қозониш ҳаракатида бўлсак, болажонларимизга меҳрибон бўлиб, шариатимизга мувофиқ таълим-тарбия берсак, ўз соғлигимизга эътиборлик бўлсак, китобни кўпроқ ўқиб, онгимизни янаям ривожлантирсак, менимча бахтлик хаётимиз ва асосийси, болаларимизнинг бахти учун катта иш қилган бўламиз. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон