Она сути

Sanobarxon
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 24 фе 2018, 23:59

Она сути

Пост Sanobarxon » 07 апр 2018, 16:58

Ассалому алайкум! Муҳтарама шифокоримиз, сиздан ўзимда содир бўлган ҳолат ҳақида сўрамочи эдим. Мен режалаштирилган кесарча кесиш орқали фарзандимни дунёга келтирдим. Операциядан сўнг сут яхши келмай, фарзандимни махсус озуқа билан озиқлантириб турдик. Дори-дармонлар ҳам ёрдам бермай, камайиб бориб, охири умуман сут келмай қўйди. Умумий олганда фарзандим 1 ой ҳам она сути билан озиқланмади. Ҳеч нарса она сутига тенг келмаслигини биламан. Кейинги фарзандларимда ҳам шундай бўлмаслиги учун нималарга эътибор беришим керак? Онам, опамларда сутдан умуман муаммо бўлмаган, менда ҳатто стресс ҳолатиям кузатилмаганди. Бу ҳолат нимадан бўлиши мумкин?

Шифокор
Постлар: 362
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Она сути

Пост Шифокор » 23 апр 2018, 21:57

Ва алайкум ассалом! Санобархон, бу ҳолат гаполактация дейилиб, ёзган холатингизга кўра гормонал фон билан боғлиқ. Одатда сут ишлаб чиқарилиши туққач, бачадон қискариши биланоқ окситоцин гормони ёрдамида пролактинниг фаолланиши орқали содир бўлади. Эмизиш жараёнида бола сутдан ажратилмагунича одатда ҳайз кўрилмайди. Албатта эндокринолог шифокорга учраб, гормонал спектрни атрофлича текширтириш лозим. Гипофиз безини (бош мия ичида бўлади) томография қилиш, қалконсимон без гормонларини текшириш ва УТТ текширувидан ўтказиш керак бўлади. Сиздан яхши хабарлар кутиб, шифои комил тилаб қоламан.

Sanobarxon
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 24 фе 2018, 23:59

Жавоб: Она сути

Пост Sanobarxon » 24 апр 2018, 17:31

Жавобингиз учун беҳад ташаккур! Ушбу текширувларни қайси пайт қилган афзал? Кейинги ҳомиладорликка тайёргарлик вақтидами? Ёки ҳозир имкон бўлиши билан бошлаган афзалроқми?

Шифокор
Постлар: 362
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Она сути

Пост Шифокор » 13 май 2018, 01:51

Нафи етса қувонаман. Аввалида эндокринологнинг малакалисига учранг, сиздаги айни дамдаги клиник белгиларни кўргач, айнан қайси муддатда ва қайси гормонлар топширилиши схемасини ҳайз цикли инобати билан белгилаб берадилар ин шаа Аллоҳ.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 8 меҳмонлар