Болалар ётоги

Ummu Maryam
Постлар: 35
Рўйҳатдан ўтган: 30 авг 2017, 19:45

Болалар ётоги

Пост Ummu Maryam » 18 апр 2018, 21:29

Ассалому ъалайкум, аввало сайт ижодкорларию, сиздек жон куяр муслималарга ташаккурлар! Роббим бехисоб ажрлар ато этсин сизларга! Амин.
Кизим 5 ёш, углим 3 ярим ёш, кичигим 1 ёш. Катталаримни хонасини булак килишим керакми? Бу улар ун стресс булмайдими?
Хозир улар алохида алохида диванда ётишади, лекин биз бн бир хонада. Кичигим бизни диванда, биз бн ётади, эмади. Бирга ётишни куп сурашади катталарим...

Руҳшунос
Постлар: 243
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Болалар ётоғи

Пост Руҳшунос » 05 май 2018, 15:49

Ва алайкум ассалом! Бола психолигияси нуқтаи назаридан қаралганида, қиз бола ва ўғил бола бир-биридан фарқи борлигини тушунганидан бошлаб, уларнинг ётоғини бўлак қилиш керак. Ота-она билан болаларнинг жойи хам бошқа бошқа хоналарда бўлиши шарт. Кечаси бола тўсатдан уйғониб, қулоғига у учун номаълум бўлган овозлар кириб қолиши, унга жуда катта стресс бериб, унинг келажаги, мия иш фаолияти ва соғлигига путур етказиб қўйиши мумкин.Эмизиклик болани хозирча ўз ётоғингизда қолдирсангиз бўлади, лекин жойи бўлак бўлиши ва парда ортида бўлиши керак. Юқоридаги ишларга амал қилмасликнинг оқибати, қиз ва ўғил болалар вояга етиб, турмуш қурганидан сўнг, эр-хотин ўртасидаги жинсий алоқаларидан кейин ёқимсиз ҳис-туйғулар келиб чиқишига, бир-биридан кўнгли тўлмаслигига олиб келувчи омил бўлиб қолиш эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам!

Ummu Maryam
Постлар: 35
Рўйҳатдан ўтган: 30 авг 2017, 19:45

Жавоб: Болалар ётоги

Пост Ummu Maryam » 05 май 2018, 17:29

Роббим сиздан рози булсин, рахмат!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон