Киприк ва таҳорат

MWX
Постлар: 9
Рўйҳатдан ўтган: 30 май 2017, 20:15

Киприк ва таҳорат

Пост MWX » 30 апр 2018, 01:20

Ассалому алайкум!
1) Киприк эктирса жоизми? Таҳоратга путур етмайдими?
2) Тирноқдаги нотекисликни кетказиш учун лак суртмасдан махсус қоплама қўйдирсачи? Маникюр жоизми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2751
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Киприк ва таҳорат

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 май 2018, 23:46

Ва алайкум ассалом.
1) Киприк эктириш айбни беркитиш учун бўлса жоиз. Агар ҳуснни зиёдалаштириш учун бўлса жоиз эмас.
2) Тирноқни қоплаб сув ўтказмайдиган нарсалар жоиз эмас. Чунки тирноқ таҳоратда ювилиши фарз бўлган аъзога киради. Маникюр тирноқни ва атрофларини тартибга келтириш, парвариш қилишдан иборат бўлса жоиз. Аммо лак, тирноқ ёпиштириш ва тирноқ ҳамда атрофларини сувдан тўсиб қўядиган ишларни қилиш ножоиз. Валлоҳу аълам.

MWX
Постлар: 9
Рўйҳатдан ўтган: 30 май 2017, 20:15

Жавоб: Киприк ва таҳорат

Пост MWX » 08 май 2018, 19:07

Агар тирноқ усти нуқсонини тўғрилаш учун сунъий тирноққа ўхшаган нарса қўйса жоизми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2751
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Киприк ва таҳорат

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 15 май 2018, 12:19

Тирноқни қоплаб сув ўтказмайдиган нарсалар жоиз эмас. Чунки тирноқ таҳоратда ювилиши фарз бўлган аъзога киради. Тирноқ ёпиштириш ҳамда атрофларини сувдан тўсиб қўядиган ишларни қилиш ножоиз. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар