Маслаҳат беринг

MWX
Постлар: 9
Рўйҳатдан ўтган: 30 май 2017, 20:15

Маслаҳат беринг

Пост MWX » 08 май 2018, 19:03

Ассалому алайкум! Иш жойимда раҳбарим менга олдиндан тўлиқ маошимни берган эди, сўнг бошқа шаҳарга кетиб қолди. Хизмат сафари билан кетган куни менга зудлик билан бошқа жойдан иш таклиф қилишди. Рози бўлдим ва буни раҳбаримга айтиб, рози-ризолик сўраб, маошимни қолган қисмини қайтганда беришимни айтдим. Мен 10 кун ишламасамда, аммо яримини олиб, келган кунлари борсам киритмадилар, ҳаттоки ҳамкасбларим ҳам қўрқиб пулни мендан олиб қолиша олмади. Ишламаганим учун пулни олиб қолишга виждоним йўл қўймаяпти. Ишдан кеч қайтишим ва 20 та эркакни ичида ёлғиз қизлигим учун ишлашни хоҳламадим. Бу пулни нима қилай?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2752
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 15 май 2018, 12:22

Ва алайкум ассалом. Оила аъзоларингиздан бирортаси орқали етказиб қўйинг. Валлоҳу аълам.

MWX
Постлар: 9
Рўйҳатдан ўтган: 30 май 2017, 20:15

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост MWX » 19 май 2018, 07:51

Мен ҳақимда эшитишни истамайдилар. Оила аъзоларимни ҳам киритмайдилар. Унда нима қилай?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2752
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 10 Июн 2018, 10:13

Пулни эгаси номидан садақа қилиб юборинг. Савоби ўзига тегади. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон