Нима қилай?

shahboz
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 10 апр 2018, 00:26

Нима қилай?

Пост shahboz » 20 май 2018, 22:23

Мен ҳали уйланмаган йигитман, ўзимдан икки ёш катта бўлган, турмушидан ажраган жувонни ёқтириб қолдим. Унга уйланганман деб айтганман. Негадир у билан гаплашмай тура олмайдиган бўлиб қолдим, уни унутишим қийин бўляпти. Илтимос маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 227
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Нима қилай?

Пост Руҳшунос » 12 Июн 2018, 14:36

Ассалому алайкум! Саволингиздан кўриниб турибди, “уни унутмоқчиман” деб бекорга айтмадингиз, ҳақиқатдан ҳам у аёл билан турмуш қуришга, одамларнинг гап-сўзларига, сизгача унинг хаётида бошқа эркак бўлганига ва ота-онангиз, яқинларингизнинг норозиликларига бардош беришга, туриб беришга ҳақиқатдан ҳам тайёр эмассиз. У аёлга ростини айтишингиз керак. Ҳамда кескин равишда, у билан ҳамма муносабатларингизни узишингиз керак. Чунки шариатимизнинг ўгитларига, дийнимизга тўғри келмайдиган иш бу. Ҳаром ишларга аралашиб қолишдан сизни ва у аёлни Аллоҳ асрасин. Телефонингиздан унинг рақамларини, интернет тармоқларидан хам у аёлнинг рақамларини ўчириб ташланг. Ҳар гал эсингизга тушганида, ўзингизга буйруқ беринг “Мен у аёлни қалбимдан ўчирдим, унга ва ўзимга бахт тилайман” каби. Чунки, ўзингиз ҳам билиб турибсиз, бу изтиробли йўл. Жисмоний машқларга кучли берилинг. Кўп пиёда юринг, сувни кўп ичинг. Энг асосийси истиғфорни кўпайтириб, Аллоҳга кўп дуода бўлинг. Ҳалол ва ҳаром ишлар ҳақида дийнимиз нималарни ўргатади, ана шулар ҳақида ҳадисларни кўп ўқиб туринг. Албатта, улуғ саҳобалар ичида, йигит бўла туриб, жувон аёлларни ўз никоҳларига олганлари ҳам бўлган, хамда шариатимиз буни таъқиқламайди, аммо ўзбекчилик ... деган ишларга чидай олармикинсиз? Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар