Рўза

zulayxo
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 08 май 2018, 13:30

Рўза

Пост zulayxo » 24 май 2018, 00:17

Ассалому алайкум! Баъзисида ҳомиладор ва баъзисида эмизикли бўлганим сабабли рамазон рўзаларини тутолмаганман. Ундан ташқари бесабаб тутилмаган рўзаларим ҳам бор. Қазоларини адо қилганим ҳолда яна ҳар бир куни учун садақасини чиқаришим лозимми? Илтимос шу хусусида маълумот берсангиз!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2752
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Рўза

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 10 Июн 2018, 10:15

Ва алайкум ассалом. Бирор амални вақтида бажаришни адо дейилади. Вақтидан ўтказиб қилинган амал қазо дейилади. Одатда адо қандай бўлса, қазо ўшандай бажарилади. Сиз шаръий узр сабабли вақтида тутиб бермаган рўзаларингизни қазосини тутиб берасиз. Бунга қўшиб садақа чиқармайсиз. Аммо узрсиз қасддан рўза тутмасликнинг каффороти 60 кун кетма-кет рўза тутишдир. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 3 меҳмон