Уколлар ҳақида

Bibisohiba
Постлар: 27
Рўйҳатдан ўтган: 28 апр 2018, 21:15

Уколлар ҳақида

Пост Bibisohiba » 30 май 2018, 01:01

Ассалому алайкум! Мезатерапия, плазматерапия (яъни томирдан қон олиб, қайта ишлаб қоннинг плазмасини юзга укол қилишади) муолажалари 100 фоиз табиий муолажа ҳисобланадими? Юз терисининг ҳолатини яхшилаш мақсадида. Шариатимизда бунга рухсат борми?

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Уколлар ҳақида

Пост Шифокор » 22 Июн 2018, 23:58

Ва алайкум ассалом! Номангизга кўра ёшингиз катта эмас. Бу усул табиий бўлгани билан муқобили турганда фойдаланиш учун тавсия этилмайди. Физиотерапия, ниқоблар, массаж, крем ва зардобларни малакаси юқори косметолог билан индивидуал (хоссатан) танланглар ва қўллашни бошланг. Нафли бўлсин.

Nur
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 01 апр 2018, 18:39

Савол: Уколлар ҳақида

Пост Nur » 14 Июл 2018, 15:39

Ассалому алайкум! Қонда кучли шомоллаш бўлгани учун менга томирдан қон олиб ёнбошга қилдиришимни тавсия қилишяпти. Бу каби даволаш усулига динимизда қандай қаралаади? Мен ҳаром деб эшитганман, илтимос аниқлик киритиб берсангиз.

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Уколлар ҳақида

Пост Шифокор » 30 Июл 2018, 06:22

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Сўраганингиз - Аутогемотерапия усулидир. Уни амалиётда қўллаш бор. Эшитганингиз - нотўғри. Шунга хақиқатан зарурат борми ёки муқобил афзалроқ замонавий усулларни қўллаб даволаш мумкинлигини албатта бошқа шифокорлар билан ҳам маслаҳат қилинг. Шифоингиз комил бўлсин.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон