Фарзанд тарбияси

muhammadismoil
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 07 Июн 2018, 05:43

Фарзанд тарбияси

Пост muhammadismoil » 10 Июн 2018, 14:16

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мени 2 ёшли ўғлим ва 8 ойлик қизим бор. Ўғлим жуда ҳам қобилиятли. Кичкина бўлса ҳам уй ишларида менга ёрдам беради. Ҳамма ишни ўзим қилсам дейди. Ҳали тўлиқ гапириб кета олмадию, лекин гапларини тушунтира олади. Одамлар орасида умуман гапирмайди. Синглисини жуда қийнайди. Фақат уради, жуда айёр. Баъзан бир ишни қилиб синглисига айбни юклайди. Ёлғон гапиришни бошлаяпти назаримда. Оиламизда ёлғон гапирилмайди. Қаерда хато қилаётганимни билолмаяпман. Ўғлим қизғанмаслиги учун олдида синглисини кўп эркаламайман. Яхши ҳам гапириб, қаттиқ ҳам гапириб кўрдим, аммо синглисига нисбатан муносабатини ўзгартира олмаяпман. Баъзан қучоқлаб, эркалаб яхши кўради, аммо камдан-кам ҳолларда. Бувиникига юборсам, уйга келганидан сўнг синглисини соғиниб эркалайди. Кўп китоб ўқиб бераман, эшитади. Чиройли қилиб намоз ҳам ўқийди. Ухлашидан олдин эртак эшитади. Леголардан жуда ҳам ажойиб нарсалар ясайди. Ўзи шўх, аммо охирги пайтларда айёрлигини ҳам сезяпман, синглисига нисбатан. Нима қилсам бўлади маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 243
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзанд тарбияси

Пост Руҳшунос » 23 Июл 2018, 08:14

Ва алайкум ассалом! Ӯғлингиз ҳали жуда кичик, ақлан тушунмаса ҳам, аммо интуицияси, яъни сезиш қобилиятининг ривожланиши сабабидан, унга бӯлган муомала бошқачароқ, синглисига эса бошқачароқ эканлигини билиб, ӯзини шундай тутаяпти. Ҳақиқатдан ҳам кенжа болалар туғилгач, каттароқ фарзандлар ӯзларини ортиқчадек, кераксиздек ҳис қила бошлайдилар. Гарчанд, ота-оналарга болаларини ажратмайдигандек туюлса ҳам, болалар буни тескарисини намоён этадилар. Бундай ҳолатларда болаларни ёлғиз қолдирмаслик, каттароқ фарзандларга меҳр-мухаббатни керагидан ортиқроқ изҳор қилиб туриш, тез-тез қаттиқ қучоқлаб туриш керак. Катта болаларнинг ӯйинчоқларини, уларнинг рухсатисиз кичикроқ фарзандларига бермаслик, кичкинтой йиғласа, онанинг вақти кӯпроқ унга кетаётгани туфайли, кичкинани сабабчи қилиб кӯрсатмаслик керак. Чунки, онанинг вақти йӯқлиги, чарчаб қолиши ва қийналишининг сабабчиси айнан кичкинтой эканлигидан катта фарзандлар ноҳақлик дея ҳисоблаб, она учун "ӯч" олиш хоҳиши пайдо бӯлиши мумкин. Шунчаки, она кичкинаси билан банд экан, каттаси билан отаси ёки бошқа оила аъзолари шуғулланиб, онанинг вақти йӯқлигини билдирмаслик керак. Бӯш вақт бўлиши билан она катта фарзандига эътиборни кучайтириши лозим. Шуни тушуниб олиш керакки, қачондир арзанда, эркатой бӯлган болачанинг ӯрнини энди бошқаси эгаллаб, у ӯзини масъулиятли "катта йигит" дек ҳис қила олмайди ва буни ҳис қилишни хоҳламайди ҳам. У ҳамон эркатой болача ва қанчалар ақлли бӯлмасин, унга "сен энди каттасисан" каби сӯзлар ишлатилмаслиги керак. Шунингдек, тўнғич фарзандларни бекорчи вақти қолмаслиги учун, уларни банд қилиб турилиши, сиздаги вазиятни анча юмшатади. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Google [Bot] va 1 меҳмон