Ташаккурнома

ilm.izlab
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 18 ян 2018, 01:38

Ташаккурнома

Пост ilm.izlab » 10 Июн 2018, 15:15

Ассалому алайкум қадрли мухтарама Шифокоримиз Нилуфарҳон ора!
Сизга мамнуният ила чексиз ташаккурларимни изҳор этаман.

Мен бир неча ойлар илгари сизнинг ҳузурингизга бемор ҳолда борган Оишаҳонман.
Аллоҳга шукурлар бўлсин,
сизнинг саволларимизга ҳолис берган жавобларингиз, хеч малолланмай қабулингизга ижозат берганингиз ва самимий мулоқотингиз, илмий тажрибаларга асосланган қимматлик маслахатларингиз ва энг асосийси камтарона дуоларингиз шифо топишимга сабаб бўлди.
Қисқача айтсам сизга қилишимдан аввал мени жиддий беморлигим юра олмасликка яқинлашган эди, оғриқ кучлик изтироб берган бир пайтда вилоятимиздаги докторлар аперация қилишдан ўзга чораси йўқлигини айтишганди, мен оғриққа тоқат қилишга имкон қолмаганидан жарроҳлик амалиётига ҳам рози бўлгандим.
Аммо таажжубки докторнинг қўлига бир кун аввал тиғ теккани боҳона бўлдию аперация кейинга сурилди, кейинроқ англадимки бу ҳолат Аллоҳнинг ҳикмати экан бўлмаса нотўғри ташҳиз оқибатида ногирон бўлиб қолишим ҳеч гап эмасди.
Сўнг ноилож уйга кетдик сабаби биз бошқа аёл мутаҳасис тополмадик, докторларни аксари эркаклар бўлгани боис бизни махрам номахрам масаласи ўйлантирди.
Уйга келгач болаларим б-н ўзимни овунтиришга ҳаракат қилдим, беморлигим у-н базан болаларни шўҳлиги кўп савол беришлари кўнглимга сиғмай қолади, бошимда оғриқ бўлганидан ҳудди умрим тугаб қоляптимикин болажонларим етим бўпқолармикин ...деган ҳаёлларга толганча кўзларимга ёш келади, мени ғамгинлигимни кўрган болаларим дарров ўзларини тартибга соладилар,
бири ўйинчоқларини йиғиштирса бошқаси кўз ёшларимни артиб
бийрон тилларида сўзлаб онажон Ҳудо ҳоҳлоса тузалиб қоласиз деб кўнглимни кўтаради.
Бироз ҳоли бўлсам китоб ўқийман.
Ҳўжайиним қаерга борсалар китоб олиб келадилар айниқса Шайҳ Ҳазратларини китобларини бошқаларга ҳам совға қилишни ҳуш кўрадилар.
Ҳазратимиз раҳматуллоҳи алайҳнинг Руҳий тарбия китобларидаги Ризо, Шукур, Сабр, Муроқаба дарслари, шунингдек Ҳадис ва Ҳаёт китобининг Тиб ва Дам жузи ва Ҳислатли Ҳикматлар китобининг Басийрат, Ато бериш-Ман қилиш мавзулари қалбимга таскин берди ва Аллоҳ менга раво кўрган синовига рози бўлдим, жасадимдаги бир азога дард бериб бошқасига офият берганига шукур қилдим, шу б-н бирга шифо беришига умидворлигим ҳам кучайди.

Бироз вақт ўтиб бошқа клиникаларга ҳам бордик энг ишончлик янги замонавий апаратларга ҳам тушдик лекин афсуски шифокорлардан аниқ ташхиз ололмадик.

Ожизлигимиздан Аллоҳга ёлвориб илтижолар қилдик истиҳора намозларини ўқиб бир солиҳа шифокорга юзлаштиришини сўрадик ва яқинларимизни дуоларини олдик.
Аллоҳга шукурлар бўлсин бизни сизнинг ҳузурингизга насиб этди ва мени шифо топишимга Роббим сизни сабабчи қилди.
Сизни тавсияларингиз ила пойтахтдаги энг нодир апаратлардан фойдаланиб
йигирма кун давомида муолажаларни олдим, Алҳамдулиллаҳ натижа ижобий тарафга катта ўзгариш бўлди, ўзимни яҳши ҳис қилганимча уйга қайтдим, такидлаб айтганиздек тузалдим дея бепарво қолмадим, муолажани давомли қилдим, парҳезга қатий риоя қилмоқдаман,
уйда ҳам ҳаракатланиб юриб туришим учун ҳўжайиним керакли ускуна жиҳозларни ҳозирлаб бердилар.
Ҳозирда ҳар куни эрталаб ва кечқурун қириқ дақиқадан юрмоқдаман аввалига ўн дақиқак ҳам юролмадим аммо аста секин юриш вақтини қўшимча қилиб бордим
қувонч ила айтаманки Ҳар бир қийинчиликдан кейин енгиллик келишига амин бўлдим.

Сизга рамазон аввалида ёзмоқчи бўлгандим лекн рўзада оч қолиш сабабли касаллик қайталаниб қолмасмикин дея хавотирландим.
Аллоҳга таваккул ила рамазонга етказганига шукур қилиб рўза тутдим.
Соғлигим яҳшиланганидан кўнглим таскин топгач ушбу муборак кунларда мактубимни йўллашни иҳтиёр қилдим.
Ҳурматли Нилуфарҳон опа
Сизга оиламиз номидан ташаккур айтаман!
Аллоҳ таало ҳизматларингизни қабул этсин, ажру савобларини зиёда қилсин, беморларга бераётган тавсияларингиз манфаатлик бўлиб шифога сабабчи қилсин,
Аллоҳ илмларингизга, фаолиятингизга барака берсин, оилангиз ила доимо Ўзининг панохида асрасин.
Сиз ила ҳамсуҳбат бўлишга ришта бўлган ушбу сайтни барча фаолларини Аллоҳ саломат айласин, муслималар у-н манфаатли бўлсин дея сайтга асос солган Ҳазратимизга Аллоҳнинг раҳматлари бўлсин, ҳизматларини давомий қилсин
Мендек беморларга айтар сўзим шуки Аллоҳни раҳматидан ноумид бўлманг, албатта Аллоҳ дуоларни ижобат қилгувчидир.
Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳу.

«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар