Зеҳнни кучайтириш

Hadisa.1
Постлар: 28
Рўйҳатдан ўтган: 14 Июн 2017, 19:32

Зеҳнни кучайтириш

Пост Hadisa.1 » 13 Июн 2018, 01:03

Ассалому алайкум!
1.Набий алайҳиcсалом, Ҳазрати Алига ўргатган, хотирани кучайтирувчи етти жума кечаси ўқиладиган намозни енгиллатиб, яъни тўрт ракъатини ҳар бирида ўқиладиган “Ясин”, “Дуҳон”, “Сажда”, “Мулк” сураларини фотиҳадан кейин уч оятини ўқиб, ташаҳҳуддан кейинги дуони ҳам эсда қолганча сўзларни жойини алмаштириб бўлса ҳам, ўқиса бўладими? Чунки бу узун сура ва дуоларни ёдлашлик учун хотира яхши бўлиш керак. Ўзи хотира яхшимаслигидан шу намозни ўқимоқчи бўлсак. Қандай чора кўрсак бўлади?


2. Бир киши Анас ибн Моликга унутишдан шикоят қилди. Шунда у киши:«Сен кундурни лозим тут. У лубондир. Кечаси уни ивитиб қўй. Субҳда уйғонганингда ундан бир ичишлик олиб, наҳорга оч қоринга ич. Албатта у унутишни даволашга яхшидир», дедилар.

Шу кундур-лубонни қаердан топсак булади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2752
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Зеҳнни кучайтириш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 23 Июн 2018, 00:39

Ва алайкум ассалом. Ҳадиси шарифда айтилганидек қилиш лозим. Унгача бошқа зеҳн оширувчи омилларни бажариб турса бўлади. Шунингдек, ҳадисда келган дуони ёд олиб ўзини намоздан ташқари ўқиб юрса ҳам бўлади. Яъни, истижобат бўлишидан умидвор бўлиб.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон