Ниятда қазо сўзини ишлатиб бўлмайдими?

sevara.kodirova
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 10 апр 2018, 22:47

Ниятда қазо сўзини ишлатиб бўлмайдими?

Пост sevara.kodirova » 26 Июн 2018, 16:35

Ассалому алайкум. Яқинда қазо намозларни ҳамда рўзаларни тутятганда, "аср намозининг 4 ракат фарз қазосини ўқишни ният қилдим" ёки "Рамазон ойи рўзасининг қазосини тутишни ният қилдим" деб бўлмас экан деб эшитдим, яъни қазо сўзини ишлатиб бўлмайди деб эшитдим, шу гап ростми? Шу кунгача мен шундай деб ният қилиб келаман, қазо сўзини ишлатиб бўлмайди деган гапни эшитмагандим. Агар шундай бўлса, унда кандай ва нима деб ният қилса тўғри бўлади?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2714
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ниятда қазо сўзини ишлатиб бўлмайдими?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 03 Июл 2018, 15:59

Ва алайкум ассалом. Қазони қазо деб ният қиласиз. Нега бундай деб бўлмаслигини айтган одам тушунтириб берсин. Валлоҳу аълам.


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон