Юрак уриши

Sofiya Anvariva
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 03 март 2018, 23:01

Юрак уриши

Пост Sofiya Anvariva » 17 Июл 2018, 00:04

Ассаламу алайкум. Ёшим 24 да, 3 маротаба наркоз олганман. Кечалари юргим жуда тез уриб, оёқларим бўшашиб кетади. Бир муддат оёғимда чунарсиз ўзгариш бўлади. Кардиологга бориб ЭКГ қилдирдим, ҳаммаси жойида экан. Невропотологга ҳам учраб даволандим. Бу ҳол фақат кечаси уйқуга кетганимда содир бўлади, таҳминан ярим-бир соатдан кейин. Эндокринолог шифокорга учраб, гармонларга қон топширдим, ҳаммаси жойида, фақат Л тироксин 50 препаратини ичишни буюрди. Иссиқ кунларда, баҳор, ёзда айниқса кўпроқ қийналаман. Ухлашдан аввал намоз ўқиб, Руқия эшитаман. Илтимос маслаҳат беринг. Юрагим тез уриб кетганда ҳудди ўлиб қолаётгандек ваҳима босади.

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Юрак уриши

Пост Шифокор » 30 Июл 2018, 06:22

Ва алайкум ассалом! Ёзган ҳолатингиз пароксизмал тахикардия хуружлари бўлиши мумкин. Юрак фаолиятидага маром бузилишларини аниқлаш учун суткалик Холтер мониторлаш текширувини ўтказинг, ин шаа Аллоҳ, натижасига кўра мақсадга мувофиқ даво танлаш мумкин бўлади. Ин шаа Аллоҳ, қўрқманг, ҳаммаси яхши бўлади. Шифоингиз комил бўлсин.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон