Ота-онам масаласи

Oisha92
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 07 авг 2018, 12:13

Ота-онам масаласи

Пост Oisha92 » 11 авг 2018, 14:35

Ассалому алайкум! Маслаҳатингизга муҳтожмиз. Ота-онамиз ёшлигимиздан кўп жанжаллашишар эди . Ҳарактерлар турлича, онам оғир вазмин, ғурурли. Отам эса енгил табиат ўйин кулгуни яхши кўрадилар, қисқаси турли дидлар, турли қарашлар. Охир оқибатда онам қаттиқ асаб касалига учрадилар, ҳатто руҳий касаликлар шифохонасида бироз даволандилар. Шундан сўнг онам отамдан қаттиқ қўрқадиган болиб қолдилар, ҳатто исмларини эшитсалар довдираб қоладиган бўлдилар. Ҳуллас отам билан онамни биз "ажратиб" қўйдик. Онам катта опам билан яшайдилар. Отам онамни хиёнатда ҳам айбладилар, қўллари ҳам югурдакроқ шунинг учун биз онамни руҳий ҳолатларини ҳисобга олиб отам билан яшашга мажбур қилолмаяпмиз. Отам эса бизни айблаябтилар, норозилар. Бошимиз қотган: онам қайтиб борсалар жинни бўлиб қоладилар деб қўрқамиз, отам эса онамни олиб келишимизни айтяптилар. Тўғриси тайинли маслаҳатга каттароқ одам ҳам йўқ. Ота-онамни ўзлари тўнъгич фарзандлардан. Ёшлари 60 дан ўтган отамга ҳозир келин қидиряпмиз, лекин отам барибир онамни қумсаяптилар. Онам эса энди ўзларига келяптилар (отам билан яшашни ҳаёлларига ҳам келтиролмаяптилар). Биз фарзандлар икки олов ичида нима қилишга бошимиз қотган. Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин!

Руҳшунос
Постлар: 243
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ота-онам масаласи

Пост Руҳшунос » 29 авг 2018, 15:28

Ва алайкум ассалом. Онангизга зулм қилмаганингиз дуруст. У ҳам эркин инсон, бу унинг ҳаёти, ўз ҳаётини ўзи бошқаришига ёрдам беринг. Онангиз отангиз билан яшашни истамаса, уни мажбурлашнинг кераги йўқ менимча. Агар, жуда отангизга раҳмингиз келиб, иккисини авввалгидек яшашларига йўл қўйганингиз тақдирида ҳам, онангизни ўзини севиб, қадрлаб, Аллоҳдан ўзгадан қўрқмай яшаши учун ёрдам беришингиз керак бўлади. Бунинг учун руҳшуноснинг кўригига олиб боришингиз мумкин. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 1 меҳмон