Фарзандим ҳақида

Sofiya Anvariva
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 03 март 2018, 23:01

Фарзандим ҳақида

Пост Sofiya Anvariva » 04 сен 2018, 15:31

Ассалому алайкум. Қизим 6 ёшда, жуда тартибли, озода юришни яхши кўради, гапимизга қулоқ солади, дарсларни яхши кўриб қилади. Лекин 3 ёшидан буён бармоғини сўриб ухлайди. Телевизор кўраётганда ҳам шу ишни қилади, кечаси қўлини ушлаб ухлашимни сўраб йиғлайди, акс ҳолда қўлини сўриб қўйишини айтади. Ўзини катталардек тутади, ортиқча эркалашларни ёқтирмайди, чет тилларига қизиқиб, рус, инглиз, араб тилидаги сўзларни қизиқиш билан ёдлайди. Маслаҳат беринг, унинг бу одатини қандай йўқотиш мумкин?

Шифокор
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Фарзандим ҳақида

Пост Шифокор » 11 сен 2018, 11:50

Ва алайкум ассалом! Бундай болаларда эроген (лаззат туйиш) зонаси оғизда жойлашган бўлиб, болалигидан шу орқали ҳузур топгани учун тарки одат амри маҳол бўлиб қолади.
Ин шаа Аллоҳ болалар психологи билан маслаҳатлашиб,бунга барҳам беришингиз мумкин бўлади.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон