Ҳаво тўпланиши

Nodira_ali
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 12 авг 2018, 20:21

Ҳаво тўпланиши

Пост Nodira_ali » 10 сен 2018, 02:03

Ассаламу алайкум! Онамнинг айтишларича ошқозонларида ҳаво тўпланиб бўғзиларга келар экан. Баъзан юраклари ҳам ўйнаб кетади, ўша пайтларда терлаб ҳам кетадилар. Лекин юракларини текширтирсак яхши чиқади. От қопларида ҳам тош бор, ҳар хил дорилар ичиб юрадилар. Бу қандай касаллик? Уни қандай даволаса бўлади? Аллоҳ қилаётган ишингиз ажрини кўпайтириб берсин!

Шифокор
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Ҳаво тўпланиши

Пост Шифокор » 11 сен 2018, 12:13

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Дуо ва тилакларингиз учун беҳад ташаккур изҳор этаман.
Йўллаган саволингиздаги шикоятлар ва ўт қопида тошнинг мавжудлиги гастроэнтерологга мурожаат этишни тақозо этади. Бир қанча ихтисослашган клиникалар бу йўналишда хизмат кўрсатиб келмокда, алҳамдулиллаҳ. Сайтга йўлланадиган савол даво, ҳолат ёки ҳасталикнинг шаръий ҳукмлари устида бўлса - бош устига, аксида олимларимизнинг қимматли вақтларини зое қилмаганмиз маъқул.
Модомики қорин дам бўлишига арзлари бор экан, укроп суви (дорихонада тайерлаб беришади) буюртиринг, бу уларга ортиқча газлардан фориғ бўлиш имконини беради ин шаа Аллоҳ.

Nodira_ali
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 12 авг 2018, 20:21

Жавоб: Ҳаво тўпланиши

Пост Nodira_ali » 14 сен 2018, 12:13

Rahmat,uzr sorayman,Alloh gunohlarimizni avf etsin.

Шифокор
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Ҳаво тўпланиши

Пост Шифокор » 22 сен 2018, 15:33

Ҳаво дамланишининг асосий сабабини гастроэнтеролог шифокорга учраб, аниқлатганингиз маъқул. Вақтинча Эспумизан, Боботик, Укроп уруғи экстрактлари қабул қилишингиз мумкин, аммо сабабга йўналтирилган даво курсини ўтаганингиз афзалроқ. Аллоҳ мушкулингизни осон, шифоингизни комил қилсин.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар