Яхши ўзлаштириш

Ummu Maryam
Постлар: 33
Рўйҳатдан ўтган: 30 авг 2017, 19:45

Яхши ўзлаштириш

Пост Ummu Maryam » 15 сен 2018, 08:00

Ассалому алайкум. 6 ёшга тўлмаган қизимни мактабга бердик. Ўзим ҳам шу ёшда мактабга чиққанман ва аъло баҳоларга ўқиганман. Хусусий боғчага боргани учун кўп нарсаларни ўрганди. Қандай килиб қизимни ўқишдан бездирмай ўзлаштиришига ёрдам берсам, қизиқтирсам бўлади?

Руҳшунос
Постлар: 262
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Яхши ўзлаштириш

Пост Руҳшунос » 19 сен 2018, 15:19

Ва алайкум ассалом. Бу ёшда кўпинча болалар мактаб программасига ҳали тайёр бўлмайдилар. Аммо баъзи болалар табиатан зукко, тартибли, мустақил бўлганлари сабабидан, мактаб программасини эплаб кетадилар. Ўзингиз ҳам шу ёшда мактабга чиққан бўлсангиз, у ҳолда ўзингизнинг ҳолатингиз эсингизда бўлса керак. Бола баъзи дарсларни мукаммал эгаллаб, баъзиларини тушунмай қолади. Ана шунда, ўзингиз ёки бирон ўқитувчи ёллаб, программани ўзлаштиришига ёрдам берсангиз бўлади. Эрталаб, мактабгача жисмоний машқларни қилдириб, нам сочиқ билан бадани ишқалангач, албатта нонушта қилдирилиши шарт (сабзавот ва кўкатли ёки мевалик янги тайёрланган салат, қайнатилган тухум ва творог ёки пишлоқ, озроқ нон билан). Бола мактабидан қайтганидан сўнг эса, уни яхши овқатлантириб (сабзавот ва кўкатли салат ҳамда оқсил, яъни ловия, нўхот, перловка, мош, гўшт, тухум кабилардан тайёрланган овқат бўлгани маъқул) бироз дам олиши керак. Ярим соат, қирқ дақиқа танаффус олгач, бир соат, бир ярим соат ухлаб, сўнгра уй вазифаларини бажартириш керак. Мактабда овқатланиши учун ҳам бирон мева ва албатта озроқ ёнғоқ бериш керак. Кун давомида оддий ичимлик сувини ичишини таъминлаш шарт. Шунда боланинг мия иш фаолияти ва организми яхши озиқланиб, организми энергияга тўлиб, илмни эгаллаётганида лоҳаслик, инжиқлик, чарчоқ, дангасалик ҳолати пайдо бўлмайди. Мактабга алоқадор дарсларини тайрлагач, бироз ўйнатиб, сўнг, бошқа дарсларини қилдирса бўлади. Кунига эрталабки нонуштадан сўнг, икки маҳал қозон овқат (пешин ва кечки пайт) ва икки маҳал ёнғоқ ва мевали тамаддиларини йўлга қўйиб олиш шарт. Ширинликдан фақат қора шоколад, янги мева ва қуритилган мевалардан бошқасини бермаганингиз маъқул. Чунки, бола ортиқча инжиқ бўлиб, мия фаолиятининг илм ўзларштиришига кучи етмай қолади. Ана шу тахминий кун тартибига амал қилинган ҳолда, боланинг илм олишига мукаммал ёрдам бера оласиз. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон