Дугонамнинг саволи

Ummu Maryam
Постлар: 35
Рўйҳатдан ўтган: 30 авг 2017, 19:45

Дугонамнинг саволи

Пост Ummu Maryam » 27 сен 2018, 19:50

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур турмуш ўртоғим жуда яхши инсон, мени доим тушунади, лекин қайнонам... Тўғриси уларни ёмонламоқчи эмасман, фақат жуда жахлдорлар, кўп бақирадилар, арзимаган нарсадан баҳона қилиб уришишга ҳаракат қиладилар. Айб ўзимда деб ўйлаб чаққон бўлишга ҳаракат қиламан. Турмуш ўртоғимга уйдаги гапларни гапирмайман, кўйнилари совумасин дейман. Тўғриси уйда эркин эмасман, доим қўрқувда қалтираб тураман, қачон нима деркинлар деб безиллаб тураман, уйдагиларимга гап ташимайман. Кўп ҳайдайдилар, кетмайман, ҳатто тиз чўкиб кечирим сўрайман. Четдан қараганда қайнонам жуда яхши муносабатдалар. Ўзи яхши аёллар, нима қилса ҳам умр йўлдошимнинг онасилар, уларни тушунишга ҳаракат қиламан, лекин жуда қўрқаман. Ярим йил олдин қаттиқ оғридим, ўзимдан кетиб қўлларим увишиб қолди. Шифокорлар нимаданлигини топишолмади, дам солдирганимиздан кейин яхши бўлиб қолдим. Илтимос менга маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 249
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Дугонамнинг саволи

Пост Руҳшунос » 09 окт 2018, 15:55

Ва алайкум ассалом. Ҳурматли аноним саволнинг эгаси, сизни ҳеч ким сизнинг изнингизсиз хафа қила олмайди. Бирон инсон хафа қиляптими, демак сизнинг онгингиз шунга рухсат берди, шу сиқилишлар орқали ёки ўзингизни тамом қиласиз ёки бир "силкиниб", ўзингиз устингизда "ишлаб" ислоҳ қила бошлайсиз. Бундай азоблар оқибатида инсон катта синовдан ўтади. Кимдир яхши ўтади, кимдир ўта олмайди. Бандасининг олдида тиз чўкиш, бу - "чўкаётган" инсон, сувнинг энг тубига тушиб бўлди дегани. Аммо сувнинг тубида оёққа туртки бўлиб, итарилиб, сув сатхига чиқиш учун ёрдам бўлувчи қаттиқ ер бор. Сиз хозир ана шу "ердан" итарилиб, сув сатхига талпиниб, чиқиб олиб, сўнг чуқур нафас олишингиз мумкин. Албатта бунинг учун ичингизда қўрқув бўлмаслиги, сизда яшаш учун куч, энергия бор бўлиши лозим. Ана шу энергияни, кучни, оёғингиз тагида қаттиқ ер борлигини, юқорида чуқур нафас олишингиз учун битмас-туганмас кислород борлигини билдирувчи ҳис, бу - ИБОДАТДИР. Аллоҳ Ўз бандаларига ўта меҳрибон ва карами кенг Зотдир. Фақат, афсуски, кимдир, ўзини ҳаёлларини жиловлай олмагани сабабидан, иймонини мустаҳкамлай олмагани сабабидан, Аллоҳга суяниб, У Зотдан яхшилик кутиб яшай олмайди. У Зотнинг мўжизаларига ишонишига кучи, энергияси етмайди. Ибодатингизни кучайтира олсангиз, сизда ана шу энергия, куч, ўзингизнинг қадрингизга етиш ҳисси кучаяди. Сизга ўзингизни севишни, қадрингизни билишни сир-синоатларини ўргатиш учун фалон-фалон ишни қилинг дейишим мен учун осон, аммо, ҳозирги дамда, булар сизга ёрдам бера олмайди. Чунки, сизда шу ишларни миянгизга сингдириш учун, уларни амалга ошириш учун ҳам умуман куч йўқ. Шунинг учун, ибодатингизга маъно киритиб, уни кўпайтириб, ҳар кунги зикрларингизни йўлга қўйиб олишни, асосан, истиғфорни кунига бир неча минг маротаба қайтариб туришни, "Ихлос" сурасини кўп ўқишни йўлга қўйиб олишингизни, Ўзигагина дуода бўлишингизни маслаҳат қила оламан. Ин шаа Аллоҳ, Ўзи дуоингизни эшитгувчи, сизга куч-қувват ато этгувчидир! Ҳамда, ҳозирча ўз онг ости қобиғингизга "Тиз чўкиш, сажда қилиш фақат Аллоҳ учун, жойнамоз уститадир, мен бандасидан эмас, Аллоҳ Азза ва Жалладан қўрқаман, мен кучли, иймони бутун солиҳаман, қайнонам бор йўғи мен каби банда, менинг Роббимнинг бандасидир" деб буйруқ беринг. Бироз вақт ўтгач, руҳшунос қабулига борсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон