Маслаҳат беринг

Дарё
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Маслаҳат беринг

Пост Дарё » 29 сен 2018, 16:51

Ассалому алайкум. Инсон қилаётган ишларини нотўғри, гуноҳ эканлигини билатуриб ўзини тўхтата олмаса, нима қилса бўлади? Аллоҳга шукур намозларимни ўқийман, нафл рўзалар тутаман, баъзан таҳажудга ҳам тураман. Шайх хазратларининг китобларини ўқийман, ҳозирда "Руҳий тарбия" китобини бошладим. Аллоҳдан, эртага қандай жавоб бераман деб қўрқаман, лекин шунга қарамай баъзан иродам кучсизлик қилади. Энг яқин инсонларимга ҳам ички кечинмаларимни, руҳий ҳолатимни тушунтира олмайман. Атрофимда илмли инсонлар йўқ. Оиламизда фақат мен намоз ўқийман. Баъзан диний илми кучли инсоннинг маслаҳатига муҳтож бўламан. Турмуш ўртоғим хорижда эдилар, ўз ҳолатимдан қўрқиб, фарзандларимни қайнонамга қўйиб бўлсада, олдиларига келдим. Зикр ва истиғфорни доим айтиб юраман. Юрагимда оғриқ. Оғир босиқ инсонман, бошқаларга кўп маслаҳат бераман, аммо ўзимга келганда ўзимни қўлга ололмаяпман. Ичимда раҳмоним билан шайтоним доим тортишадигандай. Жуда ҳам қийналиб кетдим. Баъзан шундай пайтларда ҳеч ким ва ҳеч нарса одамнинг кўзига кўринмас экан. Бахтимга намозларим бор, фақат шу намозларимдан оз бўлсада таскин топаман. Ўзимни, ўзлигимни йўқотгандайман. Менга маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 265
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Маcлаҳат беринг

Пост Руҳшунос » 09 окт 2018, 15:56

Ва алайкум ассалом. Руҳий кечинмаларга, ҳаддан ортиқ ўйларга кучли берилиб кетишдан ўзингизни эҳтиёт қилганингиз яхшироқ. Фақат Аллоҳ Таолонинг бу дунёда кўрсатаётган кароматлари, мўжизалари бундан мустасно. Ҳамда шуни айтиш жоизки, миянинг ишлаш функцияси шу даражада мураккабки, сизни ўйлантираётган, ғам-ташвишга солаётган кўпгина саволларингизнинг жавобини, гоҳида оддийгина тўғри овқатланиш, уйқуни бир маромга қўйиш орқали ҳам топишингиз мумкин. Чунки, мияга “дам” берилмаса, фойдали ва керакли озуқа берилмаса, унинг ишлаш функцияси бузилиб, инсон стресс ва депрессия ҳолатига тушиб қолаверади. Сиз бераётган бу саволларингизга жавобни илмингизни ошириш орқали топишингизга аминман. Аслида, бу дунё ва охиратни бизга тақдим этадиган яккаю-ягона Зот, Яратувчи Аллоҳ Таоло эканлигини биласизку. Демак, ҳар саволга жавобни ҳам Унинг Каломи ва Ҳадиси шарифдан топа оласиз. Илмингиз ҳар куни бир поғонага ошган сари, саволларингиз ҳам бирма-бир камая боради. Фақат истиғфорни кучайтиринг. Гоҳида, ўзимизни ислоҳ қила олмай, ноўрин саволлар бериб, шайтон йўлига кириб кетиш мумкин бўлиб қолиши бор. Аллоҳ асрасин. Замонамиз тинч, кийишга кийим бор, қозонимиз қайнаб турибди, эр-хотин соғ-омонмиз каби гаплар билан шукр айтиш учун мулоҳазалар юритинг. Вақтингизни зое қилманг. Кўпроқ китоб ўқишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Дарё
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Жавоб: Малахат беринг.

Пост Дарё » 09 окт 2018, 16:42

Ассалому алайкум. Катта раҳмат сизга.

Руҳшунос
Постлар: 265
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Маслаҳат беринг

Пост Руҳшунос » 22 окт 2018, 15:30

Ва алайкум ассалом! Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 0 меҳмонлар