Қалб

Дарё
Постлар: 7
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Қалб

Пост Дарё » 01 окт 2018, 14:59

Ассалому алайкум, ҳурматли устоза! Қалб нима? Инсон ўз қалбига эгалик қила оладими? Қалбда пайдо бўладиган, ақл ва дин томондан маъқулланмайдиган туйғулардан қандай ўзини ҳимоя қилса бўлади?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 2838
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қалб

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 29 окт 2018, 12:27

«Қалб» лафзи икки хил маънода ишлатилади:
Биринчиси – инсоннинг чап кўкрагига жойлашган, конус шаклидаги махсус жисм. У бизнинг тилимизда юрак дейилади. Тасаввуфда қалб дейилганда ушбу аъзо кўзда тутилмайди.
Иккинчиси – роббоний, руҳоний ва латиф нарса бўлиб, унинг аввалги қалбга боғлиқлиги мавжуд. Уларнинг орасидаги алоқа ҳудди сифатнинг сифатланган нарса билан алоқасига ўхшайди. Ана ўша латиф нарса инсоннинг ҳақиқатидир. Идрок, билим ва маърифат ўшандандир. Хитоб, итоб, иқоб ва талаб ҳам ўшангадир. «Хислатли ҳикматлар шарҳи», 1 жуз. 124-бет.
Қалб кўп амалиётни ўзида бажаради. Руҳий тарбиядаги қалб жисмоний аъзо бўлмиш юракка ҳам таъсирини ўтказади. Қўрқиб кетганда юракнинг тез уриши, асабийлашганда яна бошқа, сиқилганда бошқача, ҳурсандчиликда яна бошқача бўлишини мисол қилсак бўлади. Мана шундай ҳолатларда ҳам қалбнинг холи қолиши манфаатли бўлади. Фикрнинг тиниқлашувига, соғлом бўлишига ёрдам беради.

Шу каби cаволингиз яна ҳам тўлароқ маълумотни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан олишингиз мумкин.
Валлоҳу аълам!


«Динда саволим бор»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон