Ўзини айблаш

Rayyona
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 03 Июл 2018, 13:27

Ўзини айблаш

Пост Rayyona » 04 окт 2018, 08:26

Ассалому алайкум. Охирги пайтда қаттиқ стрессни бошимдан ўтказдим. Бўлиб ўтган можароларга ўзимни айблаб чарчадим. Албатта қарс икки қўлдан чиқади, мен ҳам беайб эмасман. Лекин уруш жанжаллар кўпроқ бошқаларнинг айби, тинимсиз аралашувлари сабабидан рўй беради. Яхши инсон бўлишга, Аллоҳни розилигига етишишга уринганим сари бошқалар буни ожизлик, қўрқоқлик деб тушуниб эзғилаб ўтишга, кечиримлилигимни айбдорликка йўйишга ҳаракат қилади. Айниқса турмуш ўртоғим мени шу томонимдан жуда кўп фойдаланадилар. Шундай гапирадиларки, ҳатто шунчалик ёмон инсонмикинман деб ўйлаб қоламан. Ўзимни танқид қилиш, айбдор ҳис қилиш туйғусидан қандай қутулсам бўлади?

Руҳшунос
Постлар: 249
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ўзини айблаш

Пост Руҳшунос » 23 окт 2018, 21:57

Ва алайкум ассалом. Сиз можаролар бошланмасдан олдин, ўзингизни ислоҳ қилиш учун ҳаракатингизни бошланг. Яъни, ҳозир ҳамма нарсаларни қоғозга ёзиб, уни ёқиб, кулини улоқтириб, ҳаётингизни янгидан, “оқ қоғоздан”. бошланг. Жанжаллар асосан нимадан бошланади? Ҳар бир инсон ўзини эмас, ўз жуфтини ўзгартиришни бошлашидан. Шунинг учун, бировнинг ҳатти-ҳаракатига эътибор қилманг, танбеҳларини ўзингизга олмасликка ҳаракат қилинг. Бунинг учун, ҳаёлан турмуш ўртоғингиз билан чиройли муомалада эканлигингизни, Тохир ва Зухролар каби муҳаббатингиз бордек, бирлик, иттифоқда, ҳурмат-эҳтиромда яшаётганингизни кўз олдингизга келтиринг. Ёмон ҳаёллар, сизни биров ҳафа қилган онлар эсингизга тушса, дарров уларни хайдаб, ўрнига ўша воқеаларни тескарисини ўйланг. Ҳар тонг ўзингизга савол беринг: “Бугун сени бахтли қилиш учун нима қилай?”. Ҳаёлингизга нима қилиш кераклиги ҳақида бир фикр келади. Уни бажаришга ҳаракат қилинг. Мисол учун, ҳаёлингизга шоколад ейиш келди. Демак, сиз ўзингизни бахтли ҳис этишингиз учун, миянгиз шоколадни талаб қиляпти. Шоколадни еб олсангиз, ўзингизни бахтли ҳис қила бошлайсиз. Аёл киши ўзини бахтли ҳис қилса, унинг кўзи чақнаб туради. Ундан бахт энергияси таралиб туради ва бундан аёлни турмуш ўртоғи қадрлай бошлайди. Албатта турмушингиз тинч ва фаровон бўлиш учун бунинг ўзи етарли эмас. Эркак кишига алоҳида муомала талаб қилинади. Икки оғиз гап билан буни ифодалаб бўлмайди. Муслимаат.уз сайтининг форумига тез-тез кириб турсангиз, у ерда ҳам ўзингизга кўп фойдали маслаҳатлар, бошқа аёлларнинг саволларига берилган жавоблардан анча фикр оласиз. Ҳамда истиғфорни кўпайтиринг, дуода бўлинг, эҳтимол қийинчиликларингиз орқали гуноҳларингиз кечирилаётгандир. Сабрингиз учун сизни эҳтимол қанчадан қанча мукофотлар кутаётгандир... Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 4 меҳмон