Фарзандимга ёрдам

Айиша
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 25 сен 2018, 09:21

Фарзандимга ёрдам

Пост Айиша » 07 окт 2018, 15:43

Ассалому алайкум! Катта ўғлим 7 ёшда, 1 чи синфга чиқди. Ўзи ақлли, хотираси яхши, бироқ ўта камгап, гапирганда ҳам овозини кўтармай гапиради. Савол берсам жавоб бергиси келмайди. Ҳамма билан тил топишиб, ўйнаб кетолмайди. Арзимаган нарсага йиғлайверади. Йиғлаганда шунчаки эмас, ичидан эзилиб йиғлайди. Оиламиз тинч, ҳеч қачон болалар олдида тортишиш, уришишлар бўлмайди. Соғлом муҳитда катта бўляпти. “Синфда янги дўстлар топдингми?”, десам, “улар билан дўстлашгим келмайди”, дейди. Ҳис туйғулари ҳақида гапирмайди. Маслаҳат беринг.
قمر

Руҳшунос
Постлар: 265
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандимга ёрдам

Пост Руҳшунос » 22 окт 2018, 15:49

Ва алайкум ассалом. Бир ҳил болалар шунақа кам гап бўлади. Бу унинг фитратида бордир эҳтимол. Болани ҳушчақчақ қиладиган, уни хурсанд қилиб, кулдирадиган ишларни қилиш керак. Кулгу орқали ичидаги ноҳушликлар, ҳаёлларидаги нарсалар чиқиб кетади. Кўпроқ ранг-баранг қалам, краска, фломастерлар билан расм чиздиринг. Унга меҳрибонроқ бўлинг. Спорт тўгаракларидан бирига беринг. Масалан, бокс, сузиш, атлетика, гимнастика каби. Ҳозирдан уни шакллантирмасангиз, келажакда ўзига ишончсиз бўлиб қолиши мумкин. Чунки, кичиклигидан камгап бўлиб ўсган сари, тенгқурлари унинг бу камтарлигини қўрқоқликка йўйиб, уни ҳафа қилиб қўйиши мумкин. Инсоннинг ички энергияси, атрофдагиларга таъсир кўрсатади. Масалан, қайсидир бола спорт билан шуғуллангани сабабидан, атрофдагиларга қўрқмас, довюрак, эпчил, принципли бўлиб кўринади. Бундайларга ҳар кимнинг ҳам тенг бўлишга ҳадди сиғмайди. Ёки яна бир бошқа тоифа болалар бор. Булар ўта ақлли болалар. Спортчи бўлмаса ҳам, илмининг даражаси, унинг ич-ичидан чиқаётган энергиясига таъсир қилиб, боксер, каратэ билан шуғулланадиган болалардан кам бўлмай, атрофдагиларни шу энергияси билан босиб, уларга катта таъсир кўрсатади. Ўғил болаларни қанчалар ривожлантирсангиз, шунчалар зукко, ўзига ишонадиган, ҳақиқий довюрак эркак, чин посбон бўлиб етишадилар. Болангизда нима етишмаслигини кўрсангиз, демак ўша томонини ўстиришингиз мумкин. Мисол учун, “менинг ўғлим жуда муомалали, шундай гапларни гапирадики, ақлли гаплари билан ҳаммани лол қолдиради” каби. Бировга мақтаётганингизда унга эшиттириб мақтанг. Ана ўшанда, гапингизни унинг мияси қонун қилиб олиб, ҳақиқатда шундай болага айлана бошлайди. Валлоҳу аълам.

Айиша
Постлар: 8
Рўйҳатдан ўтган: 25 сен 2018, 09:21

Жавоб: Фарзандимга ёрдам

Пост Айиша » 22 окт 2018, 16:03

Жавобингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ сизни, фарзандларингизни ўз паноҳида асрасин.
قمر

Руҳшунос
Постлар: 265
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Фарзандимга ёрдам

Пост Руҳшунос » 23 окт 2018, 22:14

Омийн! Ташаккур, саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон